Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базаларини бирлаштиришда аппарат-дастурий комплексни (АДК) кенгайтириш учун етказиб берувчини танлаш бўйича тендер эълон қилади.
Танлов предметининг маргинал (максимал) қиймати: 2.000.000 АҚШ доллари
Иш муддати: 150 календарь куни.
Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.
Манзили: 100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси 13-а уй.
Тел.: +99871-244-97-16, e-mail: org@soliq.uz
Танлов ташкилотчиси: «Авалон» МЧЖ – давлат харидларини ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот.
Ташкилотчи манзили: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 19/18.
Тел.: +998901689028, e-mail: avalon.uz@mail.ru.
Лойиҳани молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Иштирокчи сифатида қатнашадиган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
– танлов эълон қилинганидан камида 12 ой аввал ташкил этилган бўлиши;
– имтиёзли солиқ режимини таъминлайдиган ва (ёки) молиявий операцияларни (оффшор зоналар) амалга оширишда маълумотни ошкор қилиш ва тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатлар ва ҳудудларда рўйхатдан ўтказилмаслик ва/ёки банк ҳисоб рақамларига эга бўлмаслик;
– танлов мавзусига ўхшаш лойиҳаларни етказиб бериш ва амалга ошириш тажрибасига эга бўлиш;
– ишларни (хизматларни) бажариш учун зарур бўлган ишчи кучи ва мутахассисларга эга бўлиш;
– танлов мавзусини тўлдириш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиш;
– лойиҳанинг кафолати ва кафолатдан кейинги хизмати учун Ўзбекистон ҳудудида сертификатланган хизмат кўрсатиш марказига эга бўлиш;
– фуқаролик ҳуқуқий лаёқати ва шартнома тузиш ваколатига эга бўлиш.
Тендер ҳужжатларини махсус маълумот портали – www.xarid.uzдан (Лот#7111722) юклаб олиш ёки бевосита танлов ташкилотчисидан олиш мумкин.
Тендерда иштирок этиш учун иштирокчилар таклифларини муҳрланган конвертда харид комиссиясининг ишчи органи – «Авалон» МЧЖга қуйидаги манзиллар бўйича юбориш лозим.
100060, Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси 19/18 уй.
e-mail: avalon.uz@mail.ru.
Масъул шахс – Валентин Николаевич Иванов, тел.: +99890-168-90-28.
Таклифлар танлов ташкилотчиси томонидан юқоридаги манзил бўйича қабул қилинади.
Танловга таклифлар юбориш муддати – 2021 йил 27 май соат 17:00гача.
Таклифлар очилиши 2021 йил 28 май соат 15:00да буюртмачи манзили – 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси 13-а уйда бошланади.