Мол-мулк ва ер солиғи имтиёзлари:
Мазкур солиқ имтиёздан фойдаланиш учун 2020 йилга мол-мулк бўйича тақдим этилган маълумотнома ҳамда ер солиғи ҳисоботи имтиёз қўлланилган ҳолда қайта тақдим этилиши лозим.
Шундан келиб чиқиб, Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга Президентимиз фармонларига асосан ер ва мол-мулк солиғи имтиёзларидан фойдаланиш ҳамда уни солиқ ҳисобот шаклида қандай акс эттиришни тушунтириш бўйича хабарномалар юборди.
Фармонда назарда тутилган мол-мулк ва ер солиғи имтиёзлари кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижара бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ижтимоий солиқ бўйича
Шу билан бирга Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига асосан ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизга пасайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармони билан берилган имтиёз 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
Мазкур солиқ имтиёзни микрофирма ва кичик корхоналар томонидан фойдаланиши мумкинлиги ва уни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботи акс эттириш тартибни тушунтириш бўйича хабарномалар юборилди.
Маълумот учун, мол-мулк ва ер солиғи ҳамда ижтимоий солиққа оид имтиёзлардан фойдаланиш бўйича хабарномалар жами 310 мингдан зиёд солиқ тўловчиларга юборилди.
Ушбу хабарномалар бўйича солиқ тўловчиларда ҳеч қандай мажбурият пайдо бўлмайди.
Ҳурматли солиқ тўловчилар, солиқ қонунчилиги нормаларини қўллаш бўйича қўшимча саволлар юзага келса, Давлат солиқ қўмитаси Call-марказининг 71 202-32-82 ёки 1198 телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали тегишли маълумотларни олишингиз мумкин.
Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!
ДСҚ Матбуот хизмати