Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4826-сон ва ПҚ-4827-сон қарорлари имзоланди.
Мазкур қарорларга мувофиқ Япония ҳамда Корея Республикаси билан даромад солиқлари икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олди олинади.
Бунинг ҳисобига:
икки ёқлама солиққа тортиш бартараф этилиб, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бартараф этилади;
тарафлар резидентларининг даромадларига нисбатан солиқ қонунчилиги билан солиқ солишнинг аниқ тамойиллари белгиланганлиги, чет эл инвестицияларини жалб қилишига ҳамда резидентларни чет давлатларга инвестициялар киритишига хизмат қилади;
«сунъийлик” элементлари борлиги нуқтаи назаридан халқаро тузилмалар назорати шаффофлиги оширилиб, солиқ базасининг ноаниқлиги ва фойдани солиқ солишдан яширилишининг олдини олади;
имтиёзларни чеклаш, маълумотлар алмашиш, шу жумладан тарафлар резидентларини солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолларида солиқларни ундиришда ўзаро ёрдам ҳисобига давлат бюджетига қўшимча тушумлар таъминланади.
ДСҚ Матбуот хизмати