Эслатма! Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади. Шу сабабли 2024 йил 21 октябр
сентябр ойи учун:
- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 273-моддаси 1-2-қисмлари);
- агар сентябр ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси 5-қисми);
- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси 1-қисми);
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси 3-4-қисмлари);
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун бўнак тўловлар солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси 3-қисми);
III чорак учун:
- махсус рента солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454 прим.7 моддаси 2-3-қисмлари);
- фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 339-моддаси 5-қисми ва 340-моддаси 1-қисми);
- электрон шаклда хизматлар кўрсатишда чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 281-моддаси 3-4-қисмлари).