Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

2020 йил сарҳисоби: Солиқ хизмати органлари тизимида рақамлаштириш

20/01/2021

Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2021 йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “2020 йил сарҳисоби: Солиқ хизмати органлари тизимида рақамлаштириш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тўғридан-тўғри жонли эфирда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси Алишер Элмуродов, ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори Ҳаёт Насруллоев ва «Солиқ-сервис» ДУК директори Шариф Қаюмов оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар олдида маъруза қилди.

2020 йил инсоният олдига янги муаммо ва қийинчиликларни қўйди. Шунга қарамай, мамлакатимиз Президенти фармон ва қарорлари асосида аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар амалга оширилди. Шунингдек, солиқ соҳасига рақамли технологияларнинг кенг татбиқ этилиши натижасида солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришлари учун кенг ва тенг шароитлар яратилди.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида солиқ жараёнларини қайта ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда, 22 та янги хизмат жорий қилинди ва ахборот тизимлари комплексини Ягона платформага ўтказиш чоралар кўрилди.

Бир сўз билан айтганда, солиқ ислоҳотлари бутун солиқ маъмуриятчилиги жараёнларини автоматлаштириш ва рақамлаштириш билан бирга олиб борилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси 2020 йилда концептуал жиҳатдан қуйидаги янги устувор йўналишларни белгилаб олди:

- солиқ маъмурчилиги ва хизматларига ахборот технологияларини кенг жорий этиш, орқали инсон омили аралашувини бекор қилиш;

- “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида ҳам хизмат кўрсатиш, ҳам муаммоларни ҳал қилиш бўйича тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;

- аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ва адолатли муносабат билдирилишини таъминлаш;

- инсофли солиқ тўловчилар учун қўшимча имтиёзлар бериш, солиқ тўловчилар томонидан ўз мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажарилишини рағбатлантириш;

- солиқ органлари тизимида кадрларни танлаш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашга мутлақо янгича ёндашув;

- аҳоли турмуш-тарзини яхшилаш бўйича 4-сектор ишини кучайтириш;

- мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва тизимли ечимларини амалиётга татбиқ этиш.

Пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирига қарамасдан 2020 йилга белгиланган 99,6 триллион сўмлик солиқ тушумлари режаси 103,6 триллион сўмга (104 %) ёки 4 триллион сўмга қўшимча даромадлар билан бажарилди (2019 йилдаги 83,3 триллион сўмга нисбатан ўсиш 124,4 фоиз).

 Солиқ маъмуриятчилиги ва рақамлаштириш

Ўтган йили июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 359-сонли қарори билан Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Стратегияси белгиланди. Унда ДСҚ маълумотларини қайта ишлаш маркази ва телекоммуникация қурилмаларини модернизация қилиш, сервер ва дастурий таъминотлар харид қилиш, ахборот тизимлари мажмуини ягона платформага ўтказиш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, катта ҳажмдаги маълумотларни тезкор таҳлил қилиш тизимларини йўлга қўйиш каби вазифалар назарда тутилди.

Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги тизими такомиллаштирилди: Давлат солиқ қўмитасининг 14 та ҳудудий бўлинмалари даражасида марказлаштирилган бошқарув механизми жорий этилди.

 Ҳисобварақ-фактура электрон шаклда

2020 йилдан тадбиркорлик субъектлари орасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида ҳисобварақ-фактураларнинг электрон шаклидан фойдаланишнинг мажбурий тартиби жорий этилди. ЭҲФ энг қулай ва ишончли хизматлардан бири бўлди:

Биринчидан, ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда шартноманинг иккала иштирокчиси – харидор ва сотувчи томонидан бир вақтнинг ўзида тасдиқланади, яъни бу ҳисоботлар бир-бирига мос келиши демакдир. Шунинг учун, бу ерда ҚҚС занжирининг узилиш хавфи бўлмайди. Бундай далиллар кўпинча солиқ хизмати томонидан аниқланади, шундан сўнг ҳисоб-китобларни асослаб бериш учун сўров юборилади.

Иккинчидан, агар корхона тўлиқ ЭҲФ тизимига ўтадиган бўлса, ҳисоботни тақдим этгандан сўнг ҳисоб-китобларнинг ҳақиқийлиги ёки реализация ва харид қилинган ҳисобварақ-фактуралар реестрларига мос равишда акс этмаслиги тўғрисида давлат солиқ хизматида савол туғдирмайди. Бу камерал солиқ текшируви билан боғлиқ тушунтиришлар ва билдиришномалар олишнинг олдини олади.

Учинчидан, ҚҚС занжирида узилишнинг йўқлиги уни қайтариш жараёнини соддалаштиради ва вақтни 1 кунгача қисқартиради.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда республикамизда 23 та электрон ҳисобварақ-фактура оператори мавжуд. ЭҲФ ахборот тизимидан 373,1 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъект фойдаланиб келмоқда. Солиқ тўловчилар ўз хоҳишларига кўра ЭҲФ операторини эркин танлаш ҳуқуқига эга.

ЭҲФ орқали II ярим йилликда 798,4 трлн.сўмлик товар айланмаси солиқ базасига киритилди ёки I ярим йилликка  нисбатан 3,5 бараварга (239 трлн.сўм) ошди.

 Ортиқча солиқ тўловларини ҳисоблашнинг янги тизими

2020 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг солиқлардан ортиқча тўлов суммаларини бошқа солиқ туридаги солиқ қарзларига сингдириш амалиётининг автоматлаштирилган тизими ишга туширилди.

Эски тизимда ушбу жараён 8 босқични ўз ичига олиб, амалиётлар учун тадбиркорлик субъектлари 10 кун ва ундан ортиқ вақт йўқотган.

Янги тизим қуйидаги афзалликларга эга: жараён тўлиқ автоматлаштирилиб, инсон омили иштироки чекланиши оқибатида коррупцияга қарши курашишнинг яна бир йўли пайдо бўлди. Солиқ тўловчи уйидан ёки офисидан чиқмаган ҳолда шахсий кабинет орқали солиқлардан мавжуд ортиқча тўлов суммасини, бошқа солиқ туридаги қарздорлигига ҳисобга олишни белгилаб бериш имкони яратилди.

Янги автоматлаштирилган тизим – хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва солиқ соҳасига ахборот технологияларини татбиқ этиш борасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

 Soliq hamkor” (“Налоговый партнер”)

Ўтган йили ДСҚ томонидан ишга туширилган “Soliq hamkor” (“Налоговый партнер”) ахборот тизими мамлакатда яширин иқтисодиётни қисқартириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

Янги тизим фуқароларни Давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорликка чорлайди.

Ҳамкор мазкур тизим орқали солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа шахснинг Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан Давлат солиқ хизмати органини хабардор этади. Тақдим этилган маълумот аниқ, тўлиқ ва ишончли бўлиши ҳамкор олдидаги энг асосий талабдир.

Тизим my.soliq.uz  – электрон солиқ хизматлари портали ва Soliq мобил иловаси – “Soliq hamkori” бўлими орқали бир неча йўналишда масофавий ҳамкорликни таклиф этади. Ҳар бир фуқаро ўз хабари ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин.

“Soliq hamkor” ахборот тизими орқали маҳсулот ёки хизмат учун тўлов қилинганда чек тақдим этмаслик, тўлов терминаллари орқали савдо қилишни рад этиш, нархларни ошириш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш мумкин.

Тизим орқали 4500 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 96,2 фоизи бўйича ваколатли органларни хабардор қилган ҳолда текширувлар ташкил этилди.

 Онлайн назорат-касса машиналари

2020 йилдан Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизимига ўтиш жараёни бошланди. Онлайн НКМ – бу касса машиналарининг янги авлоди бўлиб, бугунги кунда ундан барча дорихоналарда, ёқилғи қуйиш шохобчаларида, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш пунктларида, йирик савдо тармоқларида, шунингдек, 2021 йилдан бошлаб йиллик тушуми 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши керак. Онлайн-НКМ чекини бермаслик солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳисобланади. Айни пайтга қадар Давлат реестрига 13 та Онлайн-НКМ, 11 виртуал касса дастурий маҳсулоти ва 20 та техник хизмат кўрсатиш маркази киритилган. 

Хўжалик юритувчи субъектлар эски услубдаги технологияларга нисбатан аниқ устунликларни қайд этмоқда: ҳисоботларни қоғоз шаклида бермаслик, савдо ва ходимларни масофадан бошқариш, қўшимча қурилмаларни улаш ва бошқалар. 2020 йилда нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига жами 105 мингта онлайн-НКМ, виртуал касса ўрнатилди.

Натижада, Тошкент шаҳрида I ярим йилликда 3,6 мингта онлайн-НКМ орқали 1,4 млн.та 456 млрд. сўмлик чек берилган бўлса, II ярим йилликда 22 мингта онлай-НКМдан 40,7 млн.та 11,1 трлн. сўмлик чек берилган ёки чеклар сони 29,1 бараварга ва суммаси 24 бараварга ошган.

Онлайн-НКМдан тушумларнинг юқори даражаси инсофли солиқ тўловчилар ва чек ўйинларининг оммалашиш натижасидир. Ўйин шартлари жуда содда – онлайн-НКМ ва виртуал кассадан берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш кифоя. Бундай чеклар одатдаги чеклардан QR-коди ва фискал белгиси мавжудлиги билан фарқ қилади. Ютуқли чек ўйинлари фуқаролар сотиб олинган товарлар (ишлар ёки хизматлар) учун тўловни тасдиқловчи чеклар ва бошқа ҳужжатларни талаб қилишга одатланишига ўзига хос туртки бўлди.

Soliq мобил иловаси

ДСҚ Soliq  мобил иловаси 2020 йилда амалга оширилган энг оммабоп лойиҳалардан бири бўлди. Мазкур янги илова солиқ тўловчиларга карантин даврида уйдан чиқмаган ҳолда солиқ мажбуриятларини амалга ошириш имкониятини берди. Иловада юридик ва жисмоний шахслар учун бир қатор электрон солиқ хизматлари жамланган. Хусусан, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини мобил илова орқали тўлашлари мумкин. СТИРни аниқлаши, онлайн-НКМ чекини рўйхатдан ўтказиши, ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериши, шахсий ҳисобварақ маълумотларини (ҳисобланган, тўланган, қарздорлик, пеня) билиб олиши мумкин. Шунингдек, юридик шахслар учун ҳам бир қатор хизматлар мавжуд.

Иловага “Солиқ ҳамкор” тизими интеграция қилинган, шунингдек, масофадан туриб ўзини ўзи банд қилиш ва онлайн-НКМ чекини рўйхатдан ўтказиш мумкин.

 

ДСҚ Матбуот хизмати

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг