2024 йилнинг январь - май ойлари давомида жами 24 031 та мурожаат рўйхатга олинган. Уларнинг 692 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари, 167 таси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали, 674 таси Бош прокуратура “Ишонч телефони”, 1 866 таси қўмита “Ишонч телефони” орқали ва 20 435 таси бевосита келиб тушган.
Тушган мурожаатларнинг 4 555 таси қаноатлантирилган, 17 009 таси ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ҳал этилган, 25 таси қонун талабларига мувофиқ бўлмаганлиги учун кўрмасдан қолдирилган, 144 тасида келтирилган ҳолатлар ўрганиш жараёнида ўз тасдиғини топмаган, 132 таси тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идораларга юборилган бўлса, ҳисобот даврида 2 166 таси кўриб чиқиш жараёни (назорат)да бўлган.
Мурожаатлар билан ишлаш бўлими