Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Матбуот хизмати 2020 йил сарҳисобига кўра якуний маълумотлар билан бўлишди.
Хабарингиз бор, мазкур тоифага мансуб йирик солиқ тўловчилар ўтган йилда 836 та эди. Жорий йилдан уларнинг сафи кенгайиб, ҳозирда умумий сони 1 120 тага етди.
Ўтган 2020 йил якунларига кўра, Республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 трлн сўмни ташкил этган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шундан 67,7 трлн сўм миқдордаги солиқ тушумлари айнан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси хизмат кўрсатувчи йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган.
2020 йилда Республика бўйича жами 103,6 трлн сўм солиқ тушумларининг 65 фоиздан ортиғи Инспекция томонидан ундирилган.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ўтган 2020 йил якунига кўра, энг кўп солиқ тушумларини амалга оширган йирик солиқ тўловчилар топ 10 талигини маълум қилди:
1. “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси
2. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ
3. “Ўзтрансгаз” АЖ
4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ
5. “ЎЗБАТ” АЖ ҚК
6. “Лукоил”
7. “Ўзавто Моторс” АЖ
8. “Ўзбектелеком” АЖ
9. “Ҳудудгазтаъминот” AЖ
10. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Матбуот хизмати