Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбирокорлик субъектлари барқарорлик рейтинги жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. ВМҚ-428, 16 июль 2024 йил
Қарор билан тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш,уларни рағбатлантириш мақсадида,
юқори барқарорлик рейтинги тоифасидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмаслиги,
ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни бир кун муддатда текширувларсиз қопланиши (қайтарилиши) бўйича уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ўзаро мувофиқлаштирилди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғини ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом барқарорлик рейтинги бўйича “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни бир кун муддатда қопланиши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан шу куннинг ўзида пулни қайтариб берилиши тўғрисидаги меъёр билан тўлдирилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувлари ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом 2-банди “Тадиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларида солиқ текширувлари ўтказилмайди” деган меъёр билан тўлдирилди.
Солиқ солиш методологияси бошқармаси