У солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш, солиқ тўловчилар учун масофавий хизмат турларини кенгайтириш, солиқ мажбуриятларини бажаришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида катта ишларни амалга оширди.
“Интернет компаниялар ҚҚС офиси” яратилиб, ҳозиргача Ўзбекистонда истиқомат қилувчиларга электрон хизматлар кўрсатадиган 17 та хорижий компания солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.
Масофавий солиқ хизматлари сони 35 тадан 46 тага кўпайди, «SOLIQ» мобил иловаси ишга туширилди. Бугунги кунда 17 минг нафарга яқин шахс иловада мавдуж бўлган 16 турдаги электрон хизматлардан фойдаланмоқда.
Тадбиркорлар сектор раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, муаммоларини тезда ҳал этишлари учун махсус “@SektorUzBot” телеграм боти ишга туширилди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ижарага бериладиган дам олиш объектларини рўйхатга олиш учун orom.uz ягона электрон платформаси яратилди.
Солиқ органларида бизнес жараёнларини реинжиниринг қилиш бўйича Солиқ тизимининг рақамли келажаги стратегияси қабул қилинди.
A.Aзизов томонидан амалга оширилган ҳар бир лойиҳа муваффақият ва истиқболга қаратилган.
Солиқ хизмати имиджини ўзгартиришда Абдулла Абдисаламовичнинг ҳиссаси беқиёс. 2019 йил декабрда ўтказилган ребрендинг давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўловчиларга қанчалик дўстона ва яқин муносабатда бўлганини кўрсатиб берди.
Давлат солиқ қўмитаси жамоаси Абдулла Абдисаламовични янги лавозимга ўтиши муносабати билан чин дилдан қутлайди. Солиқ тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари татбиқ этилишидаги ҳиссаси учун миннатдорлик билдиради ҳамда янги лавозимда улкан муваффақиятлар тилайди.
ДСҚ Матбуот хизмати