Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати тасдиқланди.
Мазкур қарордан келиб чиқиб, Маҳсулотлар (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталогида ушбу соҳа хизматларига бириктирилган МХИКлар инвентаризациядан ўтказилди.
Инвентаризация натижасида кодлар структураси ва тузилиши ўзгартирилди. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги МХИКларнинг янгиланган рўйхати Каталогга жойлаштирилди. 2023 йил 1 октябрдан бошлаб ундан фойдаланиш мажбурий бўлади.
Шу муносабат билан, ҳозирда назорат-касса техникаларида амал қилаётган кодларни белгиланган санагача қайта текшириб чиқиш ҳамда таклиф этилаётган кодларга ўзгартириш тавсия этилади.
📞Саволлар ва таклифлар бўйича 71-202-32-32 рақами орқали каталог Операторига мурожаат қилишингиз мумкин.
"Янги технологиялар" ИАМ