Территориальные
органы

Аҳоли ва солиқ тўловчилардан келиб тушган саволларга жавоблар

20/04/2022

Ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ва солиқ тўловчилардан келиб тушган долзарб саволларга ДСҚ Матбуот хизмати раҳбарининг жавоблари

1-Савол: Сирдарё вилоятида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари мавжудми?

Жавоб: Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ҳамда паррандачилик хўжаликлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар озод қилинади.

Бунда зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик ҳўжаликларининг рўйхати халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади (Солиқ кодекси 483-модда).

2-Савол. Сурхондарё вилояти Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларидаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари борми?

Жавоб: Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларида, тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммасини тўлашдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади (Солиқ кодекси 483-моддаси).

3-Савол. Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрлаган ҳудудларида фаолият юритадиган юридик шахслар учун қандай имтиёзлар берилган?

Жавоб: Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Тоғли ҳудудларнинг ҳамда ер майдонлари шўрлаган ҳудудларнинг рўйхати халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади (Солиқ кодекси 483-моддаси).

4-Савол. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларга даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилади дейилди. Мен ёлғиз онаман,бюджет ташкилотида ишлайман, ногирон фарзандим бор. Ушбу имтиёз менга ҳам қўлланиладими ёки фақат ногиронлар учунми? Шундай оналарга яна қандай имтиёзлар бор?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сонли қарори 2-бандинининг “а” кичик бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари фақатгина ногиронлиги бўлган шахслар учун татбиқ этилади. Боқувчиларга нисабатан ушбу имтиёз татбиқ этилмайди. Чунки имтиёз ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий этилган.

Солиқ кодексининг 380-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

Основные показатели

Посмотреть все

Обращения в налоговые органы

Оценка полученных ответов на обращения, поступившие на единый номер во II квартале 2024 года
  • 1 оценка
  • 2 оценка
  • 3 оценка
  • 4 оценка
  • 5 оценка
Посмотреть все
Оставьте Ваше мнение
Powered by GSpeech

Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!

Отправьте нам сообщение