Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳудуддаги туманларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини камбағалликдан чиқариш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун зарур чоралар кўрилмоқда.
Ҳозирда 4-сектор ҳудудидаги Олтинсой, Бойсун ва Сариосиё туманларида 116 409 та оилада 502,3 минг киши истиқомат қилади. Ўрганишлар натижасида 6 388 та оилада моддий етишмовчиликлар мавдужлиги аниқланди. Шулардан 1 302 та оила боқувчиси карантин талабларининг юмшатилиши билан ўз ишларига қайтди. Олиб борилган амалий чоралар натижаси ўлароқ яна 2 654 та оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.
Бугунги кунда сектор ҳудудида 2 432 та камбағал оила мавжуд. 174 та оилада мустақил даромад топиш имконига эга бўлмаган шахслар истиқомад қилади. Оилаларнинг 2 258 тасида эса 2 345 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз кишилар бор.
Айни пайтдаги мавжуд меҳнат ресурслари ҳисобига 2281 нафар (93,7 %) камбағал оила аъзоларини иш билан таъминлаш имкони мавжуд. Бу борадаги ишлар аллақачон бошлаб юборилган.
Хусусан, Олтинсой туманида Республика Касаба уюшмаси маблағи ҳисобидан 500 та оилага гилам тўқиш дастгоҳи ясаб бериляпти. Туманда 100 га яқин хотин-қиз гилам тўқишга ўргатиляпти.
Бугунга қадар 3410 нафар йигит-қиз турли соҳаларга ишга жойлаштирилди. Йил якунига қадар 3682 нафар ёшлар касаначилик, қишлоқ хўжалик кооперативлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик йўналишларига ишга жойлаштирилади.
Амалга оширилаётган чоралар нафақат аҳолини ишли қилиш, балки иқтисодий ночор аҳволдаги тадбиркорлик субъектларини ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ҳозирда ҳудудларда 3 829 та корхона фаолият кўрсатади. Карантин даврида уларнинг 1 960 таси фаолиятини вақтинча тўхтатди. Талабларнинг юмшатилиши билан 1 847 та тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини қайта бошлади.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чиқарилган Президент Фармон ва қарорларига асосан пандемия даврида 3 566 та тадбиркорлик субъектига 34,2 млрд. сўмлик солиқ имтиёзлари тақдим этилди.
Сариосиё туманида 371 та камбағал оила учун 2 сотихли иссиқхоналар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Тумандаги “Бройлер парранда” корхонаси томонидан яна 79 та оилаларнинг ҳар бирига 500 тадан 2000 тагача 13 кунлик жўжалар берилди. Уларни 27-30 кун боқиб, гўшга тайёр бўлгач, ҳар бир товуқ учун 5-6 минг сўмдан ҳақ тўланмоқда. Шу асосда битта оила бир ойда 2,5 млн. сўмдан 10 млн. сўмгача даромадга эга бўлмоқда.
Аҳолининг камбағал қатламини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган бу каби хайрли ташаббуслар давлат солиқ органлари томонидан мамлакатимиз бўйлаб тизимли равишда йўлга қўйилган.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати