Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда

05/06/2020

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг олдини олиш мақсадида кенг миқёсда амалий ишлар олиб бориляпти.

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 18 май куни қабул қилинган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишда алоҳида аҳамиятга эгадир.

Мазкур Фармонга мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш ва жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди. Бу эса пандемия вақтида иш фаолиятида даромадлари пасайган ёки умуман фаолият олиб бормаган кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.


Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммаларини ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб‑қувватлаш тақдим этилмоқда.

Биргина Хоразм вилоятининг ўзида мазкур Фармон билан берилган ер ва мол-мулк солиқлари бўйича имтиёзлардан фойдаланувчи корхоналар 3086 тани ташкил этмоқда.  Натижада корхоналар ихтиёрида 8,8 млн. сўм маблағ қолиши кутилмоқда.


Буни корхоналар мисолида таҳлил қиладиган бўлсак:

3018 та кичик тадбиркорлик субъектида 8 млрд. сўм;

25 та бозорлар ва савдо комплекслари ихтиёрида 0,5 млрд. сўм;

9 та умумий овқатланиш корхоналарида 0,03 млрд. сўм;

Шунингдек, 30 та йўловчи ташиш ва маиший хизмат билан шуғулланадиган корхоналар ихтиёрида 0,08 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар қолади.


– Пандемия шароитида фаолиятимизни бошлаганмиз. Биз ишлаб чиқараётган ғишт маҳсулотига талаб юқори бўлгани билан ишлаб чиқаришни кенгайтиришимиз учун  айланма маблағларимиз етарли эмас эди, – дейди “Хива Қиёт комплект” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рустам Матяқубов. – Тадбиркорлик субъектларининг 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиғидан озод этилганлиги бизга катта енгиллик бўлди. Корхонамиз бўйича ҳисоб-китоб қилинганда, ушбу миқдор 4,4 млн. сўмдан 3 ойга жами 13,2 млн. сўмни ташкил қилади. Ушбу маблағларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга ва корхонамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашга йўналтирамиз.


 Шу билан бирга,  ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий ресурслари бўлган ишчиларга тўланадиган иш хақи  сарф-харажатлари бўйича  ижтимоий солиқ ставкаси 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлгача 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилди. Бу иш хақи харажатларини 11 фоизга камайтириш имконини бермоқда. Иш ўринлари сони ҳам 5 тадан 16 тага оширилди ва бир ойда 1,2 млн. сўмлик иш хақи билан боғлиқ харажатлар камайишига эришилди.

Бундай имкониятлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятларини янада такомиллаштиришга яқиндан кўмак беради.

– Карантин сабабли вақтинча молиявий қийинчиликларга дуч келаётгандик, – дейди “Урганч буюм савдо” МЧЖ раҳбари Фарҳод Эшчанов. – Солиқ идораси ходимлари қилган мурожаатимни инобатга олиб, жамиятимизга 163,4 млн. сўм миқдоридаги ер солиғи тўлаш муддатини 6 ойгача узайтириб берди. Берилаётган бундай имкониятлар жамиятимиз ривожи учун албатта катта туртки бўлади.


Бундан ташқари, пандемия даврида қабул қилинган Фармонларга асосан, жорий йилнинг 15 май ҳолатигача бўлган 61 та тадбиркорлик субъектларининг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда пенялари бўйича кечиктирилган 1,8 млрд. сўмдан апрель-май ойлари учун ҳисобланган 600 млн. сўмдан воз кечилди.

Шунингдек, вилоятда фаолият юритаётган 14 минг 145 та микрофирма ва кичик корхоналар томонидан ўртача бир ойда 6,6 млрд. сўм ижтимоий солиқ тўлови (12 %) ҳисобланар эди. Ушбу солиқ ставкаси 1 %га туширилиши натижасида ҳозирда ушбу сумма 0,6 млрд. сўм миқдорида  ҳисобланди.

Тадбиркорлик субъектларига берилаётган енгилликлардан яна бири шуки, пандемия даврида қабул қилинган фармонлар билан микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди.


Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига микрофирма ва кичик корхоналарнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инкассо топшириқномалари чақириб олинди. Микрофирма ва кичик корхоналарга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилди.

Бунинг натижасида вилоятдаги 8 минг 685 та кичик тадбиркорлик субъектларининг 15 май ҳолатига мавжуд 27,7 млрд. сўм солиқ қарзини 2020 йил 1 сентябрга қадар ундириш чоралари кўрилмайдиган бўлди.

Хоразм вилояти ДСБ

Матбуот хизмати.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг