Территориальные
органы

Налоговый комитет

Центральный аппарат

...
  • г.Ташкент, ул.А.Кадирий дом 13а
  • (71) 244-98-98 Телефон доверия
    (71) 244-98-98 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • org@soliq.uz
Перейти на страницу

Андижанская область

Налоговое управление

...
  • город Андижан, улица Олтинкул, дом 1
  • (74) 223-95-23 Телефон доверия
    (74) 223-95-23 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • andijon@soliq.uz
Перейти на страницу

Бухарская область

Налоговое управление

...
  • город Бухара, улица М.Икбол, дом 14
  • (65) 221-26-89 Телефон доверия
    (65) 221-26-89 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • buxoro@soliq.uz
Перейти на страницу

Джизакская область

Налоговое управление

...
  • город Джиззак, улица Ш.Рашидова, дом 16
  • 72 222-07-00 Телефон доверия
    72 222-07-00 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Jizzax@soliq.uz
Перейти на страницу

Кашкадарьинская область

Налоговое управление

...
  • город Карши, улица Узбекистон, дом 805
  • (75) 225-10-82 Телефон доверия
    (75) 225-10-82 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Перейти на страницу

Навоийская область

Налоговое управление

...
  • город Наваи, улица Наваи, дом 26-б
  • (79) 223-53-71 Телефон доверия
    (79) 223-53-71 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Navoiy@soliq.uz
Перейти на страницу

Наманганская область

Налоговое управление

...
  • город Наманган, улица Марғилон, дом 14
  • (69) 227-91-96 Телефон доверия
    (69) 227-91-96 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Namangan@soliq.uz
Перейти на страницу

Самаркандская область

Налоговое управление

...
  • город Самарканд, улица Ю.Гагарина, дом 85 А
  • 55 704-06-16 Телефон доверия
    55 704-06-16 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Samarqand@soliq.uz
Перейти на страницу

Сурхандарьинская область

Налоговое управление

...
  • город Термез, улица М.Каххара, дом 23
  • (0-376)-223-50-74 Телефон доверия
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Surxondaryo@soliq.uz
Перейти на страницу

Сырдарьинская область

Налоговое управление

...
  • город Гулистан, улица Ислом Каримов, дом 41
  • (67) 235-03-42 Телефон доверия
    (67) 235-03-42 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • sirdaryo@soliq.uz
Перейти на страницу

город Ташкент

Налоговое управление

...
  • город Ташкент, Шайхонтохурский район, улица Абая, дом 4 А
  • (71) 244-54-86 Телефон доверия
    (71) 244-54-86 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Toshkent@soliq.uz
Перейти на страницу

Ташкентская область

Налоговое управление

...
  • город Ташкент, Яккасарайский район, улица Бобура, дом 79-а
  • (78) 150-49-56 Телефон доверия
    (78) 150-49-56 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Перейти на страницу

Ферганская область

Налоговое управление

...
  • город Фергана, улица Сайилгох, дом 31
  • (73) 241-70-61 Телефон доверия
    (73) 241-70-61 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • fargona@soliq.uz
Перейти на страницу

Хорезмская область

Налоговое управление

...
  • город Ургенч, Ислом Каримов, дом 124.
  • (62) 223-10-10 Телефон доверия
    (62) 223-10-10 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • xorazm@soliq.uz
Перейти на страницу

Респ. Каракалпакстан

Налоговое управление

...
  • город Нукус, улица Т.Кайпбергенов, дом 23
  • (61) 222-00-33 Телефон доверия
    (61) 222-00-33 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Перейти на страницу

Межрегиональная инспекция

Налоговое управление

...
  • г. Ташкент, ул. Алишер Навоий, дом 16-Б
  • 71 202-21-04 Телефон доверия
    71 202-21-04 Факс
  • Расписание : 9:00 - 18:00
    Обед : 13:00 - 14:00
    Выходные: Суббота, Воскресенье
  • mri@soliq.uz
Перейти на страницу

Акциз солиғи ҳисоботини тўлдириш бўйича услубий қўлланма

02/06/2021

1. Адвалор ставкалари қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби.

2. Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби.

3. Қатъий ва адвалор ставкалардан ташкил топган аралаш ставкалар белгиланган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби.

4. Табиий газ бўйича акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш  тартиби.

Акциз солиғи ҳисоб-китоби Солиқ кодексининг 283-293 моддалари қоидалари билан тартибга солинади ва солиқ ҳисоб-китоби Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 2-илова билан тасдиқланган (Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февраль куни 3221-сон билан рўйхатга олинган).

Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини топширишда давлат солиқ хизмати органларига фақатгина маълумотлар мавжуд бўлган ҳисоботнинг иловаларини тақдим этади.

Акциз солиғи солиқ ҳисоботи қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

Солиқ кодексининг 292-моддасига асосан солиқ ҳисоботи, солиқ бўйича ҳисобда турилган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда, ҳар бир солиқ даврининг якунларига кўра, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

Бензин, дизель ёқилғиси ва газ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилинган тақдирда, солиқ ҳисоботи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги солиқ органларига ҳар ойда, ҳар бир солиқ даврининг якунларига кўра, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

Солиқ тўлаш тартиби

Солиқ кодексининг 293-моддасига асосан солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.

Импорт қилинадиган товарлар бўйича солиқни тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Солиқларни ҳисоблаб чиқариш тартиби

Солиқ кодексининг 290-моддасига асосан солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва солиқнинг белгиланган ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

 Ҳисоб-китоб шаклини тўлдириш тартиби

Акциз солиғи бўйича адвалор ставкалари, қатъий ставкалар, қатъий ва адвалор ставкалардан ҳамда табиий газ бўйича акциз солиғи тўловчи корхоналари томонидан танланади. 

Ҳисоб-китоблар ушбу солиқни тўловчилари томонидан ҳар ойда ўсиб борувчи якунсиз, алоҳида тартибда ва cўмда тўлдирилади.

 

1. Адвалор ставкалари қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби

Ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) солиқ ставкалари фоизларда (адвалор) белгиланган бўлса, солиқ базаси бўлиб реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати, бироқ уларнинг ҳақиқий таннархидан паст бўлмаган қиймати ҳисобланади.

Адвалор ставкали солиқ ҳисоб-китоби танланади, сўнгра маҳсулот тури бўйича солиқ коди танланади (103,139,163,164), йил, давр ва ҳисобот тури танланади.

Бунда, 103 код-суюлтирилган газ учун акциз солиғи, 139 код-республика ҳудудида ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари,163 код-полиэтилен гранулалар учун акциз солиғи, 164 код-мобиль алоқа хизмати учун акциз солиғи) тармоқ корхоналари томонидан танланади. 


Ҳисоб-китоб кўрсаткичлари қуйидагича тўлдирилади:

- 2-устунга сатрлар бўйича акциз солиғи тўланадиган товар (хизматлар) номи киритилади;

Солиқ солинадиган база қисмининг 4-устуни 5-7-устунлар йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 5-устунига акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) реализация суммаси киритилади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 6-устунига акциз солиғи солинадиган бошқа оборотлар суммаси киритилади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 7-устунига товарларни реализация қилиш нархи ва таннархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси киритилади.

Солиқ солинадиган базани камайтириш қисмининг 8-устуни 9-12-устунлар йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш қисмининг 9-устунига экспортга реализация қилиш суммаси киритилади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш қисмининг 10-устунига толлинг операциялари бўйича реализация қилиш суммаси киритилади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ солинадиган базани бошқа камайиш қисми 11-устунига имтиёзни қўллаш учун асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси киритилади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ солинадиган базани бошқа камайиш қисми 12-устунига имтиёз суммаси киритилади;

Акциз солиғини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база қисми 13-устуни 4-устун ва 8-устунлар йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

Акциз солиғи ставкаси (фоиз) қисми 14-устунига солиқ ставкаси киритилади;

Ҳисобланган акциз солиғи суммаси қисмининг 15-устуни 13-устун ва 14-устун йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади. 

2.Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби

Акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) нисбатан солиқ ставкалари мутлақ (қатъий) суммада белгиланган бўлса, солиқ базаси акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) натурада ифодаланган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Қатъий ставкали солиқ ҳисоб-китоби танланади, сўнгра маҳсулот тури бўйича солиқ тури, йил, солиқ даври ва ҳисобот тури танланади. 

Бунда, акциз солиғи ҳисоб-китоби (алкоголли маҳсулотлар бўйича, АЁҚШлар томонидан якуний истеъмолчига реализация қилинадиган, Нефть маҳсулотлари бўйича) тармоқ корхоналари томонидан танланади.

Дастлаб акциз солиғи тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар тўлдирилади.

 

Ҳисоб-китоб кўрсаткичлари қуйидагича тўлдирилади:

- 2-устунда сатрлар бўйича акциз солиғи тўланадиган товар (хизматлар) номи танланади;

Солиқ солинадиган база қисмининг 4-устуни 5-7-устунлар йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 5-устунига акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) реализация ҳажми киритилади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 6-устунига ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳажми киритилади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 7-устунига акциз солиғи солинадиган бошқа оборотлар ҳажми киритилади;

Солиқ солинадиган базани камайтириш қисмининг 8-устуни 9-12-устунлар йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш қисмининг 9-устунига экспортга реализация қилиш ҳажми киритилади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш қисмининг 10-устунига толлинг операциялари бўйича реализация қилиш ҳажми киритилади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ солинадиган базани бошқа камайиш қисми 11-устунига имтиёзни қўллаш учун асос бўлган ҳужжат танланади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ солинадиган базани бошқа камайиш қисми 12-устунига имтиёзли реализация ҳажми киритилади;

Акциз солиғини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база қисми 13-устуни 4-устун ва 8-устун йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

Акциз солиғи ставкаси (фоиз) қисми 14-устунига солиқ ставкаси киритилади;

Ҳисобланган акциз солиғи суммаси қисми 15-устуни 13-устун ва 14-устун йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади. 

Ҳисоб-китоб кўрсаткичларини тўлдириш тартиби: 

Алкоголли маҳсулотлар бўйича; 


Ушбу ҳисоб-китобда барча рақамлар далл ўлчов бирлигида киритилади. 

 

АЁҚШ, якуний истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;


Ушбу ҳисоб-китобда ўлчов бирликлари литр, тонна ва куб.метр бирлигида киритилади.

Нефть маҳсулотлари бўйича; 


Ушбу ҳисоб-китобда ўлчов бирлиги тонна ўлчов бирлигида киритилади.

 

3. Қатъий ва адвалор ставкалардан ташкил топган аралаш ставкалар белгиланган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби

Акциз тўланадиган товарларга нисбатан қатъий белгиланган ва адвалор солиқ ставкаларидан иборат бўлган аралаш солиқ ставкалари белгиланган бўлса, солиқ базаси, акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажмидан ҳамда реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Қатъий ва адвалор ставкалардан ташкил топган аралаш ставкалар бўйича солиқ ҳисоб-китоби танланади, сўнгра маҳсулот тури бўйича солиқ коди танланади (88, 89), йил, давр ва ҳисобот тури танланади.

Бунда, 88 код-қаттиқ ўрамдаги фильтрли сигаретлар учун акциз солиғи, 89 код-фильтрсиз сигаретлар учун акциз солиғи тармоқ корхоналари томонидан танланади. 


Ҳисоб-китоб кўрсаткичлари қуйидагича тўлдирилади:

- 2-устунга сатрлар бўйича акциз солиғи тўланадиган товар (хизматлар) номи киритилади;

Солиқ солинадиган база қисмининг 4-устуни 5-7-устунлар йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 5-устунига акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) реализация ҳажми киритилади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 6-устунига акциз солиғи солинадиган бошқа оборотлар ҳажми киритилади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 7-устунига реализация қилинган акциз тўланадиган товарлар қиймати (акциз солиғи ва ҚҚСсиз) киритилади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 8-устунига товарларни реализация қилиш нархи ва таннархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси киритилади;

Солиқ солинадиган базани камайтириш қисмининг 9 ва 10-устунлари 11-18-устунлар йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш қисмининг 11-12-устунларига экспортга реализация қилиш ҳажми натурада ва қийматда киритилади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш қисмининг  13-14-устунларига толлинг операциялари бўйича реализация қилиш ҳажми натурада ва қийматда киритилади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ солинадиган базани бошқа камайиш қисми 15-16 устунларига имтиёзни қўллаш учун асос бўлган ҳужжат киритилади;

- солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ солинадиган базани бошқа камайиш қисми 17-18 устунларига имтиёзли сумма натурада ва қийматда киритилади;

 Қатъий ставка бўйича акциз солиғини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база 19-устуни 4-устун ва 9-устун йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

Акциз солиғи қатъий ставкаси қисми 20-устунига солиқ ставкаси киритилади;

Қатъий ставка бўйича ҳисобланган акциз солиғи суммаси қисми 21-устуни 19-устун ва 20-устун йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

Адвалор ставка бўйича акциз солиғини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база қисми 22-устуни 7-, 8- ва 11- устунлар йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

Акциз солиғи адвалор ставкаси (фоиз) қисми 23-устунига солиқ ставкаси киритилади;

Адвалор ставка бўйича ҳисобланган акциз солиғи суммаси қисми 24-устуни 22-23 устунлар йиғиндисидан автомат шаклланади;

Акциз солиғи суммаси жами (21-устун + 24-устун) қисмининг 25-устуни 21-24 устунлар йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади.

 

4. Табиий газ бўйича акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби 

Табиий газ бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоби реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. 


Табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар ҳисоб-китоби танланади, сўнгра маҳсулот тури бўйича солиқ коди (117), йил, давр ва ҳисобот тури танланади.

Бунда, 117 код-табиий газ акциз солиғи тармоқ корхонаси томонидан танланади. 


Ҳисоб-китоб кўрсаткичлари қуйидагича тўлдирилади:

- 2-устунга сатрлар бўйича акциз солиғи тўланадиган товар (хизматлар) номи киритилади;

Реализация қилинган маҳсулот қиймати, акциз солиғи ва ҚҚСсиз қисмининг 3-устуни 4-5-устунлар йиғиндисидан автоматик равишда шаклланади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 4-устунига охирги истеъмолчиларга, шунингдек экспортга реализация суммаси киритилади;

- солиқ солинадиган база қисмининг 5-устунига солиқ солинадиган бошқа оборотлар суммаси киритилади;

6-устунга товарларни реализация қилиш нархи ва таннархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси киритилади;

7-устун солиқни ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база қисми
3-устундан автоматик шаклланади;

 8-устунга акциз солиғи ставкаси, фоизда киритилади;

9-устун ҳисобланган акциз солиғи суммаси қисми 7-8 устунлар йиғиндисидан автоматик шаклланади.

 

6. Солиқ органи томонидан ҳисоботнинг қабул қилинмаслик сабаблари

 

1. Ҳисоб-китобдаги рақамлар манфий тарзда тўлдирилиши.

2. Ҳисоб-китобнинг акциз солиғи ставкаси сатрига солиқ ставкаларини киритмаслик ёки нотўғри киритилиши.

3. Иловаларнинг кўк рангли устунларини тўлиқ тўлдирмаслик. 

Основные показатели

Посмотреть все

Обращения в налоговые органы

Оценка полученных ответов на обращения, поступившие на единый номер в I квартале 2024 года
  • 1 оценка
  • 2 оценка
  • 3 оценка
  • 4 оценка
  • 5 оценка
Посмотреть все
Оставьте Ваше мнение
Powered by GSpeech

Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!

Отправьте нам сообщение