Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишига асосан, Насимов Равшанжон Азимович Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Р.Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Равшанжон Насимов бунга қадар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Р.Насимов солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Самарқанд вилояти Сиёб тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқларни тахминлаш ва уларнинг тушумини назорат қилиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.
Насимов Равшанжон Азимович солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишига асосан, Ботиралиев Анваржон Юлдашалиевич Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Анваржон Ботиралиев 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2001 йилда Фарғона давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги, 2004 йилда Банк-молия академиясини Солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
А.Ботиралиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Анваржон Ботиралиев солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Фарғона вилояти Қува тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш шўъбаси инспектори лавозимидан бошлаган.
Ботиралиев Анваржон Юлдашалиевич солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.
ДСҚ Матбуот хизмати