Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича йўриқнома

15/04/2020


(Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 9-илова, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февраль куни 3221-сон билан рўйхатга олинган)

 

I. Ҳисобот таркиби

 

Ушбу солиқ ҳисоботи шакли Ҳисоб-китоб ва 6 иловадан иборат:

1-илова. Бошқа даромадлар;

2-илова. Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши;

3-илова. Инвестицияларга йўналтирилган маблағлар суммаси Ҳисоб-китоби;

4-илова. Электрон тижорат орқали товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад ҳисоб-китоб маълумотномаси;

5-илова. Ҳисобот даври учун ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисоб-китоб маълумотномаси;

6-илова. Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар.

 

II. Айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китоби

 

2. Ҳисоб-китоб солиқ тўловчилар томонидан йил бошидан ўсиб борувчи якун билан cўмда тўлдирилади.

3. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида фаолият турлари солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда шакллантирилади.

 

 

 

    4. “Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад” 010-сатрига фаолият турлари бўйича Солиқ кодексининг 463-моддасига биноан солиқ солиш объекти сифатида қараладиган даромадлар миқдори кўрсатилади.

5. Агар айланмадан олинадиган солиқ тўловчисининг товар (хизмат)ларни текинга беришдан кўрган зарарлари бўлса, ҳисоб-китобнинг “Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар” номли 011-сатри тегишли фаолият турлари бўйича тўлдирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 304-моддасида белгиланган солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар айланмадан олинадиган ҳисоб-китобнинг “Бошқа даромадлар” деб номланган 1-иловаси 0201-0206-сатрларида кўрсатилиб, илованинг 020-сатрида умумлаштирилади.

Реализация сифатида қараладиган даромадлар ҳисоб-китобнинг 012-сатри фаолият турлари кесимида тўлдирилади.

 

 

 

  Эътибор беринг! Ҳисоб-китоб шакли 012-сатри умумий суммаси ҳисоб-китоб шаклига 1-илованинг 020-сатри суммаси тенг бўлиши лозим. Акс ҳолда ҳисоботни жўнатишда хатолик юз беради.


7. Ҳисоб-китобнинг 020-сатри фаолият турлари бўйича тушумнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан жами тушумдаги салмоғидан келиб чиқиб, автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилади.

8. Ҳисоб-китоб шаклининг 030-сатри “Реализация қилиш сифатида қаралмайдиган даромадлар” ҳисоб-китобнинг 1-иловасининг 030-сатри маълумотлари асосида автоматик тарзда шаклланади.

 

 

 

          9. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг “Солиқ солинадиган жами даромад” номли 040-сатри автоматик тарзда ҳисоб-китобнинг 010, 011, 012 ва 030-сатрлари йиғиндисидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

 

 

 

 10. Ҳисоб-китобнинг 0401-сатрида фаолият турлари бўйича жорий солиқ даврининг I чораги учун тўғри келадиган солиқ солинадиган жами даромад суммаси кўрсатилади.

11. “Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар” номли айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 2-иловада Солиқ кодекси 464-моддасига асосан ушбу кодекснинг 463-моддасига биноан ҳисоблаб чиқарилган жами даромадидан солиқ тўловчининг чегириладиган даромадлари ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ берилган имтиёзлар суммалари акс эттирилади ва фаолият турлари бўйича тегишлича ҳисоб-китобнинг 050-сатри тўлдирилади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг “Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар” номли 2-иловаси икки бўлимдан иборат. Биринчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 464-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши мумкин бўлган даромадлар акс эттирилади. Иккинчи бўлимда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириб ташланадиган даромадлар суммаси акс эттирилади. Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши лозим бўлган жами даромадлар суммаси мазкур илованинг 010-сатрида жамланади.

 

       

         11. Ҳисоб-китобининг “Солиқ солинадиган база” номли 060-сатри маълумотлари автоматик тарзда 040-сатри суммасидан 050-сатрида келтирилган сумма айирмаси орқали ҳисоблаб чиқарилади.

12. Ҳисоб-китобнинг 070-сатрига фаолият турлари бўйича белгиланган тегишли солиқ ставкалари автоматик шаклланади.

 

  

13. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг “Тузатиш киритилган солиқ ставкаси” номли 080-сатридаги тузатиш киритилган айланмадан олинадиган солиқнинг ставкаси ҳисоб-китобнинг “Электрон тижорат орқали товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад” номли 4-иловасининг 040-сатри ва “Ҳисобот даври учун ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди” номли 5-иловасининг 070-сатри маълумотларидан келиб чиқиб белгиланади. Яъни, электрон тижорат орқали реализация қилинган товарлар (хизматлар)нинг ҳажми жами товар (иш, хизмат) лар реализацияси ҳажмида 80 фоиздан кўпроқни ташкил этса, айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 2 фоизда ҳамда алоҳида турдаги солиқ тўловчилар учун 0 фоизда белгиланган ҳолда ставкага тузатиш киритилади.

Эътибор беринг! Ҳисоб-китобнинг 4-иловаси фақат Миллий реестрга киритилган электрон тижорат билан шуғулланувчи корхоналар, ҳисоб-китобнинг 5-иловаси ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон Чернобилчилари" ассоциацияси бўлган ва умумий сонида ногиронлар, уруш ва 1941-1945 йиллар меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлар, уруш ва 1941-1945 йиллар меҳнат фронти ветеранларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3724-сонли қарори 11-бандига асосан Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар 2 фоиз ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўловчилар этиб белгиланган. Бунда, электрон тижорат орқали реализация қилинган товарлар (хизматлар)нинг ҳажми жами товарлар (хизматлар) реализацияси ҳажмида 80 фоиздан кўпроқни ташкил этиши лозим.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 467-моддасига мувофиқ ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон Чернобилчилари" ассоциацияси бўлган ва умумий сонида ногиронлар, уруш ва 1941-1945 йиллар меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлар, уруш ва 1941-1945 йиллар меҳнат фронти ветеранларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган солиқ тўловчилар 0 фоизли ставкада айланмадан олинадиган солиқ тўлайди.

14. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 090-сатрида ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкаларидан келиб чиқиб автоматик тарзда айланмадан олинадиган солиқ суммаси аниқланади.

15. Мазкур ҳисоб-китобнинг 100-сатрига солиқ тўловчилар томонидан алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган айланмадан олинадиган солиқ суммаси ёзилади.

 

  

 16. Ҳисоб-китобнинг “ҳисобда турган жой бўйича” номли 110-сатр ҳисоблаб чиқарилган айланмадан олинадиган солиқ суммасидан алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича тўланган солиқ суммасини чегириш орқали автоматик тарзда шаклланади.

17. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 6-иловасида Солиқ кодексининг 304-моддасига биноан солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар кўрсатилади ва жами суммаси илованинг 010-сатрида жамланади.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2023 йил давомида Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг