Солиқ қўмитаси томонидан тизимли равишда солиқ хизмати тузилмаларида бюджет ва жамғарма маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан амалий назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Жумладан, қўмитанинг Ички аудит бошқармаси томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллигида 17 та солиқ органи тузилмаларида ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган молиявий хато ва камчиликларнинг 2 427,8 млн.сўми тўлиқ бартараф этилди.
Камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Келгусида камчиликларнинг олдини олиш мақсадида масофавий назоратни рақамлаштириш ва ходимларнинг касбий малакасини ошириш ишлари режа асосида давом эттирилмоқда.
Ички аудит бошқармаси