2020 йил 25 май куни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг барча ходимларидан COVID-19 га тест таҳлиллари олинди.
Тест таҳлили натижаларига кўра, биронта ҳам коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолати аниқланмади.
ДСҚ ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг барча ходимлари меҳнат қонунчилигига ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда аввалги режимда ишлашни давом эттиради.
Эътиборингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга миннатдорлик билдирамиз.
ДСҚ Матбуот хизмати.