Hududiy
organlar

Давлат бюджетининг солиқ даромадлари камаймаган

17/04/2022

    Давлат бюджетининг 2022 йил учун солиқ даромадлари камайтирилганлиги бўйича айрим  ижтимоий тармоқларда билдирилаётган хулосалар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

    Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарор билан (3-илова) Давлат бюджети даромадлари прогнози 200 трлн сўм миқдорида тасдиқланиб, унинг таркибида давлат солиқ хизмати органлари маъмурчилигига масъул солиқ тушумлари 143,5 трлн сўм миқдорида белгиланган эди.

    Ижтимоий тармоқларда тўғри қайд этилганидек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарорида ПҚ-73-сон қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган Давлат бюджети жами даромадлари, жумладан солиқ турлари бўйича даромадлар миқдори ҳам ўзгартирилмаган. 

    Ўзгартиришлар 2022-2024 йил учун белгиланган мақсадли индикаторларга тегишли бўлиб, солиқ органлари кўрсаткичлари (151,6 трлн сўм) ҳам тасдиқланган солиқ тушумлари даромадига (143,5 трлн сўмга) мослаштирилмоқда. 

    Шу ўринда қайд этиш лозимки, солиқ органлари томонидан I чоракда бюджетга 34,5 трлн сўм миқдорида солиқ тушумлари (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17% ўсган) таъминланиб, белгиланган прогноз кўрсаткичлари 1,3 трлн сўмга ортиғи билан бажарилди. 

    Иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар ва солиқ маъмурчилигини рақамлаштириш натижалари билан солиқ базасининг кенгайтирилиши ҳисобига йиллик солиқ тушумлари даромади тўлиқ кафолатланишини маълум қиламиз.

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil II chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring