Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг давлат мол-мулкини реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини қўллаш бўйича ахборот-тушунтириш материали
Солиқ кодексининг 256-моддаси иккинчи қисмига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат мол-мулки реализация қилинганда (берилганда) қўшилган қиймат солиғи, ушбу мулкнинг харидори (солиқ агенти) томонидан тўланади.
ҚҚСни тўлаш, сотиб олувчининг солиқ тўлаш режими (айланмадан олинадиган солиқ, қатъий белгиланган солиқ ва бошқалар)дан қатъий назар, амалга оширилади.
Солиқ суммаси қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
шартнома бўйича нарх *15%
Масалан, давлат мулки харидор томонидан аукционда 500 млн.сўмга сотиб олинди. Бунда, ҚҚС суммаси 75 млн. сўм (500 млн. сўм х 15 %)га тенг бўлиб, харидор сотувчига 500 мл. сўм, бюджетга – 75 млн. сўм ўтказиб бериши лозим.
Давлат мулкини сотиб олувчи, ҚҚС суммасини ҚҚС ҳисоботи тақдим этилган ва тўлагандан сўнг ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш муддати, давлат мулки сотиб олинган ойдан кейинги ойнинг 20-санасига қадар белгиланган.