Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Насимджанов Юнусжон Зохидович Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ю.Насимджанов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Юнусжон Насимджанов солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Тошкент шаҳар Сирғали тумани давлат солиқ инспекцияси Давлат корхоналарига солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспектори, давлат солиқ катта инспектори лавозимидан бошлаган.
Ю.Насимджанов солиқ органларидаги узоқ йиллик фаолияти давомида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.
Насимджанов Юнусжон Зохидович солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўрнибосарини таништириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари Ж.Қўчқоров иштирок этди.