Ўзбекистонда 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Карантин даврида ҳар биримиз замонавий технологияларни иш фаолиятимизда ва ҳаётда қўллаш қанчалик муҳим ва зарур эканлигига ишонч ҳосил қилдик.
Ўз-ўзини изоляция қилиш шароити бизнесни масофавий юритиш, электрон ҳисобварақ-фактураларни ишлатишнинг аҳамияти нечоғлик эканлигини кўрсатиб турибди.
Карантин шароитида электрон ҳисобварақ-фактуралар нафақат қулай хизмат, балки ундан фойдаланиш бир қатор афзалликларга эга:
Биринчидан, ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда шартноманинг иккала иштирокчиси – харидор ва сотувчи томонидан бир вақтнинг ўзида тасдиқланади, яъни бу ҳисоботлар бир-бирига мос келиши демакдир. Шунинг учун, бу ерда ҚҚС занжирининг узилиш хавфи бўлмайди. Бундай далиллар кўпинча солиқ хизмати томонидан аниқланади, шундан сўнг ҳисоб-китобларни асослаб бериш учун сўров юборилади.
Иккинчидан, агар корхона тўлиқ ЭҲФ тизимига ўтадиган бўлса, ҳисоботни тақдим этгандан сўнг ҳисоб-китобларнинг ҳақиқийлиги ёки реализация ва харид қилинган ҳисобварақ-фактуралар реестрларига мос равишда акс этмаслиги тўғрисида давлат солиқ хизматида савол туғдирмайди. Бу камерал солиқ текшируви билан боғлиқ тушунтиришлар ва билдиришномалар олишнинг олдини олади.
Учинчидан, ҚҚС занжирида узилишнинг йўқлиги уни қайтариш жараёнини соддалаштиради ва вақтни 1 кунгача қисқартиради. Чунки ҚҚС занжиридаги узилиш аксарият ҳолларда бундай сўровнинг рад этилишга сабаби бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда республикамизда 16 та электрон ҳисобварақ-фактура операторлари мавжуд. Soliqservis.uz ЭҲФ оператори бепул хизмат кўрсатиш муддатини 1 майгача узайтирди. Солиқ тўловчилар ўз хоҳишларига кўра ЭҲФ операторини эркин танлаш ҳуқуқига эга.
ДСҚ Матбуот хизмати.