Ҳаёт давом этади
Пандемия шароитида Хоразм вилоятида 8 923 та корхоналар фаолияти тўхтатилган эди. Бироқ, санитар-гигиеник талабларга риоя қилган ҳолда йирик ишлаб чиқариш тармоқларининг иш фаолияти қайта тикланмоқда.
Хусусан, “Ург текс” жамияти вилоятда ип-калава ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан ҳисобланади. 500 дан ортиқ киши меҳнат қиладиган ушбу корхона ўтган йили 2 миллион 300 минг АҚШ долларилик маҳсулотни хорижга экспорт қилди.
Жорий йилнинг 4 ойи давомида эса экспорт ҳажми 1 миллион 400 минг долларни ташкил этди. Солиқ кодексининг 260-моддасига биноан экспорт операцияларини амалга ошираётганлиги учун қўшилган қиймат солиғининг ноль даражали ставкаси қўлланилмоқда. Бу ҳам мамлакатимизда солиқ тўловчиларга берилаётган имкониятлардан бири ҳисобланади.
Маҳсулотлар асосан Хитой, Туркия, Эрон ва Қозоғистон давлатларига сотилган. Ишлар тўрт босқичда ташкил этилган корхонада ишчиларнинг санитар-гигиена қоидаларига амал қилиши, тозаликни сақлаши қаттиқ назоратга олинган.
Хоразм вилоят ДСБ
Матбуот хизмати