Бизнинг “Мебел орайы” МЧЖ корхонамиз 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмиз. Ҳозирги кунда бу ерда 24 нафар ходим доимий иш билан таъминланган.
Жорий йил бошидан ҳисобварақ-фактуранинг электрон шаклидан фойдаланишга ўтдик.
Биз учун электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш жуда қулай бўлмоқда. Боиси, корхонамизда ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларига етказиб берамиз. Аввал буни амалга оширишда қоғоз кўринишидаги ҳужжатлаштириш ишлари чўзилгани боис, маҳсулот етказиб беришда ҳам бир неча кун вақт йўқотар эдик.
Эндиликда, электрон ҳисобварақ-фактура орқали харидорларга электрон шартномани бир неча дақиқада етказиб беряпмиз. Харидор томонидан электрон имзо қўйилган шартнома худди шунча вақт ичида қайтарилади. Бу ҳолат реал вақт режимида амалга оширилади ва шахсий кабинетимизда акс этади. Натижада авваллари бир неча кунлаб давом этган жараён, саноқли дақиқаларда амалга ошади.
Корхонамиз тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактура тизимига ўтадиган бўлса, ҳисоботни тақдим этгандан кейин ҳисоб-китобларнинг ҳақиқийлиги ёки реализацияга мос равишда акс этмаслиги тўғрисида солиқ хизмати органларида савол туғдирмайди. Бу камерал солиқ текшируви билан боғлиқ тушунтириш ва билдиришномалар олишнинг олдини олади. Бир сўз билан айтганда, солиқ хизмати билан биз, тадбиркорларнинг бирга ҳамкорликда ишлашимизни таъминлайди.
Октябрь Ибадуллаев,
“Мебел орайы” МЧЖ бош ҳисобчиси.