Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатаётган айрим хориж компанияларига Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси хизмат кўрсатади. Ушбу хорижий компаниялар 2020 йилда Ўзбекистонда қуйидаги миқдорларда солиқ тўлади:
Унга кўра, Facebook Ireland Limited компанияси - 5 981 млн;
Google Commerce Limited – 3 453 млн;
Apple Distribution International Limited – 1 934 млн;
Netflix International B.V. - 190 млн;
Booking. Com B.V. - 181 млн;
Yandex Europe AG - 136 млн сўм миқдорда солиқ тушумларини амалга оширган.
2020 йил якуний ҳисобларига асосан, бундай компаниялар учун ҳисобланган жами қўшилган қиймат солиғи миқдори 12,3 миллиард сўмни ташкил этди.
Маълумот учун, 2021 йил 1 чоракда мазкур компаниялардан давлат бюждетига 4,3 миллиард сўмлик солиқ тушумлари тушиши таъминланди.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Матбуот хизмати