Жорий йилнинг 31 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.
Унда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.Маҳкамов, Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов,Тошкент шаҳри ҳокими Ж.Ортиқхўжаев, Ёшлар ишлари Агентлиги директори А.Саъдуллаев ҳамда «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки раиси О.Бўтаев ҳудуд ёшларининг фаол вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилди.
Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.Маҳкамов жамиятда ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш борасидаги 4-сектор томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.
Бугунги кунда Тошкент шаҳри бўйича 4-секторларда “Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўмак кўрсатиш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилган.
Ҳозирда пойтахтимиз миқёсида 4-секторга бириктирилган ҳудудларда жами 1 063 нафар ишсиз ёшлар аниқланган бўлиб, аксариятининг бандлиги таъминланди.
“Ёшлар дафтари”га киритилганлар бандлигини таъминлаш бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан қуйидаги йўналишларда алоҳида ишлар олиб борилмоқда:
– тадбиркорликка кўмаклашиш;
– касб-ҳунарга ўқитиш;
– “ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорларга бириктириш;
– “устоз-шогирд” анъанаси доирасида уста-ҳунармандларга бириктириш;
– ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммосини ҳал этиш.
Мазкур йўналишдаги ишлар белгиланган тартибда давом эттирилмоқда.
ДСҚ Матбуот хизмати