Центральный аппарат
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Давлат солиқ қўмитаси ходимларининг фарзандлари учун спорт мусобақалари ўтказилди
Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимлари фарзандлари ўртасида 2021 йил 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Фарзанд соғлиги – ота-она бойлиги» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.
Бу мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган спорт-тарғибот тадбирларининг навбатдагиси бўлди.
2021 йил 29 май куни Тошкент солиқ техникумида ташкил этилган мусобақада қўмита марказий аппарати ходимларининг 12 ёшгача бўлган фарзандлари баскетбол, стол тенниси, футбол спорт турлари элементларини бажариш ва арқонда сакраш бўйича беллашди.
Мусобақада тенгдошларидан илдамроқ, аниқроқ ва тезроқ ҳаракат қилиб ғолибликни қўлга киритган болажонларга Давлат солиқ қўмитаси эсдалик совғалари ва махсус дипломлар топширилди.
ДСҚ Матбуот хизмати
Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!