Президент қарори билан Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Ф.Умаров шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Фазлиддин Каримович Умаров 1978 йил Самарқанд вилоятида туғилган.
2001 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги, 2006 йили Солиқ академиясини давлат солиқлари ва йиғимлари мутахассислиги (магистратура) бўйича тамомлаган.
Ф.Умаров меҳнат фаолиятини 1999 йилда Тошкент шаҳридаги “Устоз консалтинг” ўқув-консультация маркази ёрдамчи ҳисоб-кассирлигидан бошлаб, кейинчалик 1999-2006 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси катта инспектори, бош иқтисодчиси лавозимида фаолият юритган.
2006 йилдан 2015 йилгача Давлат солиқ қўмитаси бош инспектори, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи вазифаларида ишлаган.
2015 йилдан 2017 йилгача Молия вазирлигида шўъба мудири сифатида фаолият юритган.
2017 йилдан 2019 йилгача Ҳисоб палатасида етакчи инспектор, бош инспектор лавозимида меҳнат қилган.
2019 йил сентябрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Фазлиддин Каримович Умаров Cолиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси унвонига эга.
Оилали, икки нафар фарзанди бор.
Бунгача Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Халилло Тўрахўжаев раҳбарлик қилаётган эди.
ДСҚ Матбуот хизмати