Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
«Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида олиб борилаётган чора-тадбирлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўплаб инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилиб, янги иш ўринлари яратилишига замин яратмоқда.
Айниқса, бўш турган бино ва ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланишда қўшимча шарт-шароитлар яратилаётгани тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда.
Бўш турган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш жараёнини янада такомиллаштириш ҳамда фойдаланилмаётган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизмини соддалаштириш мақсадида 2019 йил 13 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сон қарори қабул қилинган. Қарорда фойдаланилмаётган объект мулкдорларига нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўллаш тартиблари белгиланган.
Унга кўра, ўз муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг 50 фоизидан кўпроғидан фойдаланилмай келинган бўлса, улар бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида эътироф этилади. Мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно.
Солиқ органлари мулкчилик шаклидан қатъи назар, фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига тўғридан-тўғри таъсирчан солиқ механизмини қўллаши мумкин. Бунда, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия хулосаси талаб этилмайди.
Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига мол-мулк ва ер солиқлари ўрнатилган ставкага нисбатан оширилган ставкада ҳисобланади. Бунда:
– уч ойга қадар икки баравар;
– уч ой ўтгандан сўнг беш баравар;
– олти ой ўтгандан сўнг ўн баравар;
– 12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари миқдорида ҳисобланади.
Фойдаланилмаётган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қўлланиладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялари қўлланилмайди.
Фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб қилинганда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида охирги 12 ой учун ҳисобланган солиқ суммаси ишчи гуруҳи хулосаси асосида муклдорга қайтарилади.
Маълумот учун, 2021 йил 1 июнь ҳолаитига республика бўйича жами 28 593 та фойдаланилмаётган объектга таъсирчан солиқ механизми қўлланилган. Натижада уларнинг мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда 788 630,8 млн. сўм мол-мулк ва ер солиғи ҳисобланган. Шунингдек, 10 614 та объект хўжалик фаолиятига жалб этилган.
Мирзиё Раҳимов,
Давлат солиқ қўмитаси катта инспектори.
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!