Маълумки, амалдаги қонунчиликка кўра, жорий йил бошидан барча хўжалик юритувчи субъектлар электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишга ўтиши лозим.
Таъкидлаш жоизки, электрон ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС занжиридаги узилишларни бутунлай бартараф этади. ЭҲФ – сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган ҚҚС суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган муҳим ҳужжатдир. ҚҚС занжирида узилишнинг йўқлиги эса уни қайтариш жараёнини тезлаштиради. Чунки ҚҚС занжиридаги узилиш аксарият ҳолларда бундай сўровнинг рад этилишга сабаби бўлади.
2020 йил 25 сентябрь ҳолатига ЭҲФ ахборот тизимидан фойдалаётган 303 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъектлар қарийб 15 млн. дона ЭҲФ шакллантирди.
Шунингдек, мавжуд 104 134 та қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг 95 фоизи ҳисобварақ-фактураларнинг электрон шаклидан фойдаланишга ўтди.
ДСҚ Матбуот хизмати