Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Ҳайъат йиғилиши: натижалар ва режалар

15/02/2021

Жорий йилнинг 15 февраль куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бошчилигида видеоконференция шаклида Давлат солиқ қўмитасининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари, тизим таркибидаги ташкилотлар, таълим муассасаларининг 2800 га яқин рахбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда асосий эътибор Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон Республикаси халқига Мурожаатномалари ҳамда ундаги вазифаларни бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2021 йилги Давлат дастури ижросини сўзсиз таъминлашга қаратилди.


Биринчи даражали вазифа - фуқароларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш, аниқ муаммоларни жойларда ҳал этиш. Халқ рози бўлиши лозим. Шу жумладан, солиқ органларига бириктирилган секторларда, маҳаллабай ишни ташкил қилиш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини манзилли ҳал этиш, кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидланганидек, Пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, 2020 йилда белгиланган бюджет даромадлари ва ўсиш даражаси таъминланди.

Карантин вақтида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 7 трлн.сўмга яқин солиқ имтиёзлари берилди. Шунга қарамасдан, ўтган йилда солиқ тушумлари 103,6 трлн.сўмни ташкил этиб, прогноз 104 фоизга бажарилди ва 124 фоизга ўсишга эришилди.

Бундан ташқари, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида, тизимда АКТни жорий этишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ахборот тизимларидаги камчиликлар ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича иш олиб борилди.

Электрон ҳисоб-фактуралар, онлайн-НКМ, “Солиқ-ҳамкор” тизимини яратиш каби бир қанча йўналишларда муваффақиятларга эришилди.

Электрон ҳисобварақ-фактураларидан (ЭҲФ) фойдаланишни такомиллаштириш ҚҚС маъмурчилигини яхшилаш имкониятини берди

ҚҚС маъмурчилигини янги босқичга чиқариш, жумладан товар устамаларини аниқлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш мақсадида, тажриба тариқасида электрон ҳисоб фактураларда Товарларнинг ягона электрон таснифлагич тизими жорий қилинди. Ушбу таснифлагичга 112 гуруҳда 1348 та товар ва хизматлар киритилди.

2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси товарлар ва хизматлар ягона электрон таснифлагичининг веб-портали ишга туширилди ва шу кунга қадар tasnif.soliq.uz веб-сайтида 37 мингдан ортиқ фойдаланувчилар ҳамда 550 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар қайд этилди, маҳсулотлар ва хизматларнинг идентификация кодлари ёрдамида 900 мингдан ортиқ электрон ҳисоб-фактуралар яратилди.

Идентификация воситалари ёрдамида маҳсулотларни маркировкалаш бўйича миллий каталог ишга туширилди, ҳозирда каталогда 268 турдаги (93 турда тамаки, 152 турда алкоголь, 23 турда пиво) маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар киритилди. Миллий каталог бошқа турдаги маркировкаланадиган маҳсулотлар билан доимий равишда кенгайтириб борилади.

 Нақд пул тушумига эга бўлган 105 мингта тадбиркорлик субъектлар онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтказилди. Улардан 26,1 трлн.сўмлик 93,6 млн.та чек онлайн равишда Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасига келиб тушди.

“Ўзини ўзи банд қилиш” «Soliq» мобил иловасининг ишга туширилиши натижасида 560 мингдан ортиқ яширин сектордаги фуқаролар легаллаштирилди.

Коррупция ҳолатлари кенг кузатиладиган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни жамоатчилик назоратида амалга оширадиган “Soliq.hamkor” ахборот тизими ишга туширилди.

Солиқ тўловчилар, тадбиркорлик субъектлари ва давлат солиқ хизмати органлари орасида ўзаро воситачи-кўприк сифатида тизимдаги ахборот сиёсати, жумладан оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан иш олиб бориш тартиби тўлиқ қайта кўриб чиқилди.


2020 йилда барча ахборот каналлари орқали 35,6 минг марта маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда кўтарилган муаммоли масалаларга оператив жавоб бериш бўйича алоҳида иш олиб борилди.

Бунинг учун, масъул ходимлар “24/7” форматида ижтимоий тармоқларни кузатиб борадилар ва солиқ органларига тегишли ҳар қандай маълумот пайдо бўлганда, дарҳол жавобини тайёрлаш учун ижрочига етказадилар. Шу тарзда, 2020 йилнинг 2-ярмида ижтимоий тармоқлардаги 642 та шарҳга тезкор муносабат билдирилди.

Жорий йилда хам бу борадаги ишлар кенг давом эттирилиб, яқин ҳамкор сифатида солиқ тўловчиларга амалий ёрдам бериш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

“Солиқчи - кўмакчи” тизими орқали солиқ органлари фаолиятини трансформация қилиш, жазоловчи орган эмас қонунга итоаткор тадбиркорнинг яқин маслаҳатчиси, ҳамкори сифатидаги ижобий имиджи ошириш бўйича тизимли равишда  ташкил этилаётган ишлар жадаллаштирилиши қайд этилди.

Барча раҳбарлар ҳудудларга чиқиб аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал қилиш бўйича ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Ҳайъат йиғилиши якунида фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган 5 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 10 нафар масъул ходимга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди.

ДСҚ Матбуот хизмати 

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring