Давлат солиқ қўмитасига ЭҲФдан фойдаланиш борасида юқоридаги мазмунда саволлар келиб тушаётганини инобатга олиб, ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази ДУК етакчи мутахассиси Нодир Муҳаммадов тадбиркорлик субъектлари бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларга товар (хизматлар) реализация қилганда ЭҲФларни расмийлаштириш тартибини босқичма-босқич тушунтириб беради.
1. ЭҲФ шакллантириш жараёнида харидорнинг СТИРи киритилганда, агар бу корхона бюджетдан маблағ олувчи бўлса, “лот” рақами киритилиши учун махсус катак очилади.
“ЛОТ” рақами шартнома номининг охирида акс эттирилади.
1. Агар шартнома тўғридан-тўғри шаклда тузилган бўлса, “лот” рақамини бюджет корхонасидан билиб олиш мумкин.
Лот рақами киритилгандан сўнг ЭҲФ сатрлари автоматик тўлдирилади.
Бунда товар (хизматлар) сонини ва ҚҚС ставкасини таҳрирлаш имконияти мавжуд бўлади. Товар (хизмат)лар реализациясини қисман амалга оширган ҳолларда таҳрирлаш мақсадга мувофиқдир.
1. Агар харидор бюджетдан маблағ олувчи корхона бўласада, СТИРи киритилганда лот рақами киритиш махсус катаги очилмаса, харидорнинг реквизитларига кирган ҳолда ҳисоб рақам қаторига ғазначилик ҳисоб рақами (27 рақамли) киритилиши тавсия этилади.
Ғазначилик ҳисоб рақами шартномада келтирилган бўлади.
Шундан сўнг “лот” рақамини киритган ҳолда ЭҲФ расмийлаштирилади.