Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хўжайли туманини ривожлантириш йўлида

26/12/2020

Жорий йил 2 октябрь куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестицион салоҳиятини ошириш масалаларига Давлат солиқ қўмитаси раиси масъул этиб бириктирилган эди. 

Ўтган вақт мобайнида Давлат солиқ қўмитаси раисининг махсус штаби томонидан ҳудудни ривожлантириш, инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиб уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган самарали ишлар ташкил этилди. 


Хусусан, Давлат солиқ кўмитаси Раиси Ш.Кудбиев бир неча бор Хўжайли туманига ташриф буюриб, аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишди. Сектор раҳбарлари, туман фаоллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда депутатлар билан ўтказилган учрашувларда биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Белгиланган ишлар доирасида Хўжайли тумани марказий кўчасининг 3 километрлик қисмида янгидан асфальт қопламаси ётқизилди. “Суенли”, “Парўаз”, “Қумжыққын”, “Кун нуры”, “Наврўз” ва “Тутзор” МФЙлари ҳудудларида трасформаторлар ва ҳаво узатиш линиялари янгиси билан алмаштирилди. 


Қиш мавсумида аҳолининг газга бўлган талабини қондириш ва муаммоларини ҳал қилиш мақсадида “Саманкўл” МФЙ ҳудудидан “Шағалакўл” МФЙ ҳудудига айланма йўналишда ҳамда “Маданият” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли ўйларга юқори босимли газ линиялари уланди. Натижада, ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи 500 га яқин хонадон муаммоси бартараф этилди.

Шунингдек, “Нукус – Хўжайли” автомобиль йўли бўйлаб симёғочларни тунги иллюминацион чироқлар билан миллий рухда безатиш лойиҳаси амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа учун Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси ҳисобидан қарийб 500 млн. сўм маблағ йўналтирилган.

Бугунги кунда чоравачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишларида 30 га яқин лойиҳани ишга тушириш ва бунинг натижасида 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ 2020-2022 йилларда жами 259,2 млрд.сўмлик 99 та инвестиция лойиҳаларини ишга тушиши ҳисобига 800 га янги иш ўрни яратилиши белгилаб олинган эди. Шундан, 2020 йил давомида 33 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 138 та янги иш ўрни яратилди. 


Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, 2021 йил режасига киритилган 7 та лойиҳа муддатидан олдин ишга туширилди. Улардан бири “Шохжохан Юсупов” фермер хўжалиги негизида ташкил этилган гўшт етиштиришга иқтисослаштирилган чорвачилик комплексидир.

 Болажонлар Янги йил байрамини янги боғчада нишонлади

Яқинда Давлат солиқ қўмитаси раиси махсус штаби мутасаддилари туманда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Хўжайли туманида бўлди.

Мутасаддилар тумандаги “Ниҳол”, “Алибек” ҳамда “Умидли келажак” номли янги мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш маросимида иштирок этди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятининг йўлга қўйилишида тадбиркорлар Феруза Жуманиязова, Ботир Жумамуратов ва Маҳфуза Абдуллаеваларга айнан Давлат солиқ қўмитаси махсус штаби амалий ёрдам берган эди.

Авваллари “Қирқинчи” ва “Тинчлик” МФЙ болалари мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбия олишлари учун бир неча ойлаб навбат кутишига тўғри келар эди. Ҳудудларда нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятининг йўлга қуйилиши ана шундай ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олди.

Шунингдек, штаб аъзолари туман марказидан узоқроқда жойлашган “Жана жап” ОФЙ ҳудудида “Умидли келажак” нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этди.

– Боғчамиз жажжи ўғил-қизларимизга мактабгача таълим беришга мўлжалланган, – дейди “Умидли келажак” мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Батир Джумамуратов. – Келгусида биз бу ерда болажонлар учун рус, инглиз тилларини ўргатиш, спорт билан шуғулланишлари учун каратэ, гимнастика тўгаракларни очишни режалаштирганмиз,

Ушбу масканларда болаларга мактабгача бўлган даврда таълим бериш, келажагимиз эгалари бўлмиш болажонларимизнинг етук ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун барча шароитлар яратилган. 

 

Қалбларга меҳр улашиб... 


Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раиси махсус штаби масъуллари Хўжайли туманидаги 1-сонли «Меҳрибонлик уйи»да бўлиб, тарбияланувчиларни яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклаб, уларга байрам совғаларини топширди.

Учрашувда масъуллар бу ерда тарбияланаётган ўғил-қизларга яратилган шароитлар, муассасадаги кутубхона, информатика хонаси, ижод ва санъат турлари билан шуғулланадиган тўгарак хоналари, яшаш жойлари ва овқатланиш ўринлари, шунингдек, ёпиқ сув ҳавзаси ва спорт майдончаларини кўздан кечирди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан самимий суҳбатда бўлди.

Бугунги кунда «Меҳрибонлик уйи»да 108 нафар боқувчисидан айрилган ва кам таъминланган оилалар фарзандлари тарбияланмоқда. Болаларнинг яхши тарбияланиши, вақтида дам олиши, овқатланиши, таълим олиши, ҳунар ўрганиши, ижод ва спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар мавжуд.

140 ўринли ётоқхона, 80 ўринли ошхона, кутубхона, компьютер хонаси, спорт зали, ёпиқ сув ҳавзаси, мини футбол майдончаси болалар ихтиёрида. Бундан ташқари, ёш китобхон, компьютер саводхонлиги, созандалик, рақс, шахмат-шашка, кураш, футбол, баскетбол, сузиш каби 20 га яқин тўгарак ташкил қилинган.

Тадбир давомида Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари учун байрам дастурхони ёзилиб, улар ижросида рақслар, саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар намойиш этилди.

 

Аҳоли учун байрам ярмаркаси

Туманда махсус штаби ташаббуси билан Янги йил дастурхони учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ҳам ташкил этилди. Бундан мақсад, аҳоли байрамни аъло кайфиятда кутиб олишига етарли шарт-шароитлар яратиш. Зеро, йил аввалидаги аъло кайфият ва хурсандчилик йил давомида ҳамроҳ бўлади.

Ана шундай ярмаркалардан бири “Хўжайли” меҳмонхонаси биноси олдида ташкиллаштирилди. 


Ярмарка савдо расталари ҳўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум, гўшт каби 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилди. 


– Янги йил байрами олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини таъминлайди, – дейди “Қирқинчи” маҳалласида яшовчи Асель Аргинбаева. – Аҳолига яратилаётган бундай қулайликлар учун ташкилотчиларга, ўз маҳсулотларини арзон нархларда сотаётган фермерлар ва тадбиркорларга миннатдорлик билдираман.  


Арзонлаштирилган ярмаркаларнинг ташкил этилиши Янги йил байрами арафасида бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаб, аҳолининг байрам кайфиятини янада кўтарди.

Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси 5 январгача давом этади.

Туманда келгусида ҳам аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган бу каби эзгу ишлар давом эттирилади.

 

ДСҚ Матбуот хизмати

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2023 йил давомида Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг