Центральный аппарат
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида “Рақамли ҳукумат: истиқболли режалар ва тўсиқлар” форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда рақамли ҳукуматни ривожлантиришдаги долзарб муаммоларни аниқлаш, мавжуд имкониятлар ва истиқболли режаларни белгилаб олиш, фуқароларнинг давлат хизматларидан янада тезкор, қулай ва хавфсиз фойдаланишини таъминлашга эришиш масалалари форумда муҳокама қилинган асосий мавзулар бўлди.
Мазкур тадбирда Солиқ қўмитаси Раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев иштирок этиб, солиқ органлари томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар, аҳоли ва солиқ органлари ўртасидаги муносабатларни бажаришда мобил иловалар ва сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш борасида яратилаётган қулайликлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, соҳани рақамлаштириш борасида амалиётга жорий қилинаётган дастурий маҳсуллар фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоблар берди.
Тадбирда давлат ташкилотларининг раҳбар ходимлари ва рақамлаштиришга масъул вакиллари ҳамда фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этиб, рақамли ҳукумат соҳасидаги энг долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!