Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Samarqand shahar, Gagarin ko‘chasi, 85 A-uy
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Abay ko‘chasi, 4 A-uy
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, Bobur ko‘chasi, 79-a-uy
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

«Ижро интизоми» – давлат солиқ хизмати органларида муҳим вазифа

07/04/2021

Шахсий масъулият, темир интизом, касбий ғурур ва профессионал маҳорат — ижро интизомининг мустаҳкам пойдеворидир



Бугунги кунда, барча давлат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ижро этувчи органларни трансформацияси жараёнларининг бевосита иштирокчиларидир.

Соҳалардаги тарихий ўзгаришлар ва туб ислоҳотларнинг замирида муҳтарам Президентимизнинг “Одамлар эртага эмас, бугун яхши яшаши керак” деган сўзлари мужассам.

Ушбу мақсадда, барча инсон ва молиявий ресурслари мобилизация қилиниб, давлат бошқаруви тизимига “маҳаллабай” ва “мижозбай” ишлашни ташкил қилиш сингари янги тамойиллар киритилди. Бундан асосий мақсад аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг давлат органлари вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятини яратишдан иборат.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги ва кўзланган мақсадларга эришишнинг натижадорлиги бевосита ҳар бир ташкилотда мустаҳкам ижро интизомининг йўлга қўйилганлиги муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини ўз вақтида қабул қилинганлиги давлат идоралари
ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш имконини берди.

Ушбу ҳужжат билан ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ягона ва узлуксиз “технологик занжирни” ташкил қилиш бўйича барча даражадаги бошқарув органлари раҳбарлари шахсан эътибор қаратиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилинган Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси Р.В.Абдуқодиров билан суҳбатда келтирилган фикр ва мулоҳазалар Президентимизнинг давлат органлари ишини янгича ташкил қилиш борасидаги мазкур Фармонининг мазмун-моҳиятини англаб етиш ҳамда уларни амалиётга жорий этишда дастурий амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур Фармон ҳамда газетада чоп этилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, Давлат солиқ хизмати органларидаги ҳар бир раҳбар ходим
ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги устувор йўналишларни ўзига белгилаб олди:

биринчидан, топшириқлар ижроси амалда назорат қилинишини шахсан ташкил этиш, топшириқни ўринбосарга шунчаки йўналтирмасдан, мавжуд масалани ўрганган ҳолда унинг оптимал ечимлари бўйича таклиф киритиш;

иккинчидан, қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда унинг реал ҳолатини танқидий ўрганиш, фойдаланилмаган имкониятларга алоҳида эътибор қаратиш;

учинчидан, ҳужжатларни юқори даражада иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида таклифлар ишлаб чиқиш;

тўртинчидан, топшириқларда аниқ механизмлар, муддатлар ва масъуллар белгиланишини таъминлаш ҳамда тизимга ахборот технологияларни кенг жорий қилиш орқали иш самарадорлигини ошириш;

бешинчидан, қабул қилинган қарорларнинг моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш.

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка тушунтириб бориш.

Бугунги давлат сиёсатининг талаби шуни тақозо этадики, лавозимидан қатъий назар ҳар бир раҳбар қоғоз билан эмас, балки юзага келган муаммо ёки вазифа билан ишлаши, ҳар бир ҳужжатни ишлаб чиқишда жойига чиққан ҳолда ўрганиши, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг фикрларини тинглаши ҳамда мавжуд ресурсларни таҳлил қилиши лозим.

Бундай иш юритиш услубининг тўғрилиги Деҳқонобод туманида писта ва ковракчиликни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқишимиз жараёнида яна бир марта тасдиғини топди. Аҳоли билан учрашувлар ва жойига чиққан ҳолда ишларнинг реал ҳолатини таҳлил қилганимиздан сўнг, “хонада” ёзилган ҳужжатга тузатишлар киритиб, плантациялар яратиш концепциясини ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тубдан ўзгартирдик.

Ишончим комилки, бундай ишлаш услуби ишлаб чиқилаётган ҳужжатлар сифатини ва келгусида уларни амалга ошириш имкониятларини сезиларли даражада оширади. 

ФАРМОН ИЖРОСИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ГАЛДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Президентимизнинг мазкур Фармони Давлат солиқ қўмитаси Ҳайъатининг 2021 йил 15 февралдаги кенгайтирилган мажлисида ўрганиб чиқилди ва Фармон талаблари сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш, топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан механизмини яратиш бўйича барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ҳайъат қарори билан “Давлат солиқ хизмати органларида қонун ҳужжатлари ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби” ҳамда “Давлат солиқ қўмитасида ишларни ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Давлат солиқ қўмитасига келиб тушаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича ҳар ҳафтанинг душанба кунлари – мустақил тузилмалар раҳбарлари, чоршанба кунларираис ўринбосарлари ва жума кунлари - қўмита раиси томонидан шахсан масъул ижрочилар билан муҳокама ўтказиш тизими йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнидаги ёндошув тўлиқ қайта кўриб чиқилди. Энди таркибий тузилмалар томонидан киритилаётган таклифларни мавжуд имкониятларга мувофиқлиги ҳудудларни ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт соҳаларини таҳлил қилиш тузилмалари томонидан жойларга чиққан ҳолда ўрганилади.

Шундан сўнг, методология ва юридик хизмат тузилмалари томонидан лойиҳанинг Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари нормаларига мувофиқлиги бўйича ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда стратегик режалаштириш тузилмаси томонидан халқаро тажрибалар ўрганилган ҳолда тегишли тузилмалар билан биргаликда иқтисодий ва молиявий таҳлиллар тайёрлаб берилади. Мазкур жараёнлар ўтказилганидан сўнг фикр ва мулоҳазаларни тўплаш мақсадида матбуот хизмати томонидан лойиҳа билан режалаштирилаётган ўзгаришлар ахборот воситалари орқали эълон қилинади ва шундан кейингина якуний ҳужжат келишиш учун манфаатдор ташкилотларга юборилади. Давлат солиқ қўмитасида ижро интизомини ушбу тартибда йўлга қўйиш мақсадида, ҳар бир тузилмада масъул ижрочилар белгиланди ҳамда улар билан зарурий тренинг ва семинарлар ўтказилди.

Бундан ташқари, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси устидан назоратнинг мутлоқ янги тизимини жорий қилиш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш орқали аппарат раҳбари лавозимини жорий қилиш юзасидан таклифлар тайёрланяпти.

Ишончим комилки, ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши Давлат солиқ қўмитасида ижро интизомини сезиларли даражада оширади ва уни янги мазмун билан тўлдиради. Мен ушбу жараёнлардан ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 12-сон қарори қабул қилиниши натижасида эришилган ютуқлар каби сезиларли ўзгаришларни кутмоқдаман.

ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН НАЗОРАТ ТИЗИМИ

Қабул қилинган Фармон билан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг янги тизими жорий қилиниб, ижро интизоми устидан назоратни амалга оширувчи органлар сони ва уларнинг ваколатлари оширилган. Эндиликда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлиги томонидан “Ijro.gov.uz” тизими орқали олиб борилади.

Мазкур тизим орқали назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар барча ташкилотларнинг раҳбариятига ва масъул ижрочиларига етказилади ҳамда уларнинг кейинги ҳолати назорат қилиб борилади.

Таъкидлаш жоизки, давлат солиқ хизмати органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида 2015 йилдаёқ иш юритишнинг ички жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилиб, “Электрон ҳужжат алмашиш” тизими жорий этилган.

Мазкур тизим орқали қонунчилик ҳужжатлари, Президент ва Ҳукумат топшириқларидан тортиб барча ички идоравий ҳужжатлар электрон рўйхатдан ўтказилади ҳамда масъул раҳбарлар томонидан топшириқнинг моҳиятидан келиб чиқиб, уларни максимал қисқа фурсатда ва натижавий бажариш тўғрисида резолюция қўйилган ҳолда ижрочига йўналтириш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, ушбу автоматлаштирилган тизим орқали солиқ органларида ҳужжатларни қоғоз шаклида келишиш ва имзолаш амалиётига тўлиқ чек қўйилган. Шу билан бирга, электрон рақамли имзо калитидан фойдаланган ҳолда махсус мобил илова орқали ижрога келган ҳужжатларни кўриб чиқиш, ижрога қаратиш ва назоратдан чиқариш имкониятлари яратилган бўлиб, бу қўмитада иш юритишни сезиларли даражада тезлаштиришга имкон берди.

Энг аҳамиятлиси, ҳар бир ҳужжат ва топшириқ мазкур тизим орқали қисқа фурсатда масъул ижрочиларга етказиб берилади ва топшириқнинг ижро этилиши ҳолати реал вақт режимида кузатиб борилади.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитасида барча ҳужжатлар ва топшириқлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари”, “юқори ташкилот топшириқлари”, “фуқаролар мурожаати”, “ички фармойиш” каби тоифалар бўйича алоҳида назоратга олинган ҳолда юритилади.

Топшириқлар ижроси бўйича Давлат солиқ қўмитасининг ташкилий назорат тузилмаси томонидан горизонтал ва ҳар бир тузилма томонидан унинг энг қуйи ҳудудий бўлинмасига қадар вертикал тартибдаги назорат тизими йўлга қўйилган.

Бундай тизим раҳбар ходимларнинг шахсий масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш, мураккаб шароитларда вазифанинг тўлиқ ва сифатли адо этилишини назорат қилиб бориш имконини беради.

КАДРЛАР САВИЯСИ – ИЖРО НАТИЖАДОРЛИГИ ГАРОВИ

Ижро интизомини мустаҳкамлашда тизимдаги ҳар бир ходимнинг масъулиятини ошириш, қатъий интизом ўрнатиш, уларда касбий ғурур, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик ва ҳалоллик ҳиссини уйғотиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу сабабли, Давлат солиқ қўмитасида масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг сифатли бажарилишини назорат қилиш бўйича қуйидаги 5-та мезонлар белгилаб олинди:

биринчи – аниқлик, яъни ҳар бир вазифани энг мақбул йўл билан ижро қилиш бўйича аниқ механизмлар белгилаб олинганлиги;

иккинчи – тезкорлик, яъни топшириқнинг белгиланган муддатини кутмасдан тезкорлик билан бажарилганлиги;

учинчи – ҳаққонийлик, яъни топшириқ ижроси натижалари бўйича тайёрланган маълумотларнинг амалда бажарилган ишлар билан ўзаро мувофиқлиги;

тўртинчи – тўлиқлик, яъни топшириқ ижросини таъминлаш натижасида кўзланган мақсадга тўлиқ эришилганлиги;

бешинчи – масъулиятлилик, яъни юклатилган вазифа ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш борасида масъул ижрочилар томонидан ўз ваколати доирасида барча чоралар кўрилганлиги.

Шунингдек, ижрочи ходимларнинг шахсий масъулияти ва ташаббускорлигини ошириш, юклатилган вазифани ўз вақтида ва сифатли бажарган ходимларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, Жаҳон банки экспертлари билан бирга ходимлар иш фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг (KPI) автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича ишлар жадаллаштирилди.

Ушбу тизим орқали ҳар бир ижро ҳужжатининг белгиланган мезонлар асосидаги баҳолаш кўрсаткичлари бўйича ижрочи ходимлар рағбатлантирилади ёки интизомий жазо чоралари кўрилади.

Шу муносабат билан, барча даражадаги раҳбарларга жамоани бошқаришнинг замонавий усулларини жорий қилиш ва ходимларни асоссиз танқид қилиш амалиётига чек қўйиш зарурлиги тушунтирилди.

Давлат солиқ хизмати органларида ижро интизомига масъул бўлган ходимларнинг билим ва малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 3 март куни Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида Президентимизнинг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони мазмун-моҳияти ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан ўтказилган ўқув-амалий семинарда Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг ижро интизоми бўйича масъул бўлган ходимларининг
иштироки таъминланди.

Ушбу семинарда муҳокама қилинган масалалар ҳамда тавсия этилган янги иш услублари асосида жорий йилнинг 10 март куни ҳудудий давлат солиқ хизмати органларининг ижро интизоми бўйича масъул ходимлари билан масофавий семинар ўтказилди.

Самарадорликка эришишнинг яна бир муҳим омили бу ходимларни қонунчиликда белгиланган муддатлардан ташқари вақтларда ишга жалб этмаслик.

Давлат солиқ хизмати органларида ходимларнинг ишга келиб-кетиши маъмурий бинога кириш ва чиқиш вақтини қайд қилишнинг электрон тизими орқали назорат қилинади. Шу мақсадда, барча ходимларга белгиланган иш соатларидан ортиқча вақт ишда қолиши, улар юклатилган вазифани ўз вақтида бажара олмаслиги ва лайоқатсизлиги сифатида баҳоланиши етказилди.

БИЗНЕС-ПРОЦЕССЛАРНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ ТЕЗКОР ИЖРО ТИЗИМИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

Давлат солиқ хизмати органларига юклатилган вазифаларни амалга ошириш жараёнларини автоматлаштириш орқали соҳада инсон ресурсларидан унумли фойдаланилишига ҳамда топшириқларни тезкорлик билан бажарилишига эришилмоқда.

Хусусан, солиқ органларини “хизмат кўрсатувчи” юқори технологияли ташкилотга трансформация қилишни давом эттириш мақсадида, 2020 йилнинг иккинчи ярмида бир қанча янги ахборот тизимлари амалиётга жорий этилди.

Жумладан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, улгуржи ва чакана савдони амалга оширувчи барча хўжалик субъектларида рақамли маркировкалаш орқали маҳсулотларни кузатиб бориш тизими жорий этилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро иқтисодий занжирни яратиш мақсадида товар (хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталогини яратиш ишлари жадал давом этмоқда.

Шунингдек, солиқ тўловчилар учун Давлат солиқ қўмитасининг Электрон солиқ хизматлари порталида 45 та интерактив ва электрон хизматлар ҳамда Пандемия даврида 20 га яқин хизматлардан таркиб топган “SOLIQ” мобил иловаси жорий қилинган.

Солиқ тўловчилар солиққа оид зарур ҳужжатларни олиш, бизнесни юритиш ва ўз солиқ мажбуриятларини бажаришда мазкур хизматлардан фаол фойдаланиб келмоқда. Жумладан, 2020 йил давомида “Солиқ тўловчининг шахсий кабинети”га қарийб 30 млн. маротаба мурожаат қилинган.

Шунингдек, ўтган йилда жисмоний шахслар томонидан 1,6 трлн. сўмлик декларация, мол-мулк ва ер солиқлари электрон тўлов тизимлари орқали бюджетга ўтказилди. Бу 2019 йилга нисбатан 20 фоизга ортиқ демакдир.

Ушбу яратилган шарт-шароитлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун солиққа оид масалаларни масофадан туриб ҳал қилишга имкон беради.

 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ – РАҲБАРЛАР НАЗОРАТИДА

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки давлат солиқ хизмати органларида фуқаролар мурожаатлари “Электрон ҳужжат алмашиш” тизими орқали “Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат”, “Давлат солиқ қўмитаси раисининг виртуал қабулхонасига мурожаат”, “Ишонч телефони орқали мурожаат” каби тоифаларга ажратилган ҳолда ижрочиларга тезкорлик билан етказилади.

Шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида ташкил этилган мурожаатлар ижроси бўйича масъул бўлинма томонидан ҳар бир мурожаат солиқ органига келиб тушганидан то унда келтирилган масала ҳал этилгунига қадар назорат қилиб борилади.

Шу билан бирга, муаллиф “Солиқ тўловчининг шахсий кабинети” орқали электрон кўринишда юборган мурожаатининг ижро этилиши ҳолатини кузатиб бориши имконияти яратилган.

Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитасида ижтимоий тармоқлар (facebook, telegram) орқали фуқаролар томонидан юборилаётган мурожаатлар, кенг жамоатчилик томонидан муҳокама этилаётган солиққа оид мунозарали масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ҳам тизимли йўлга қўйилган.

Бунинг учун, масъул ходимлар “24/7” форматида ижтимоий тармоқларни кузатиб борадилар ва солиқ органларига тегишли ҳар қандай маълумот пайдо бўлганда, дарҳол жавобини тайёрлаш учун ижрочига етказадилар. Шу тарзда, 2020 йилнинг 2-ярмида ижтимоий тармоқлардаги 642 та шарҳга тезкор, узоғи билан 2-3 соатда, муносабат билдирилди. Жорий қилинган ушбу тизимга мувофиқ ҳар бир мурожаат шахсан менинг назоратим остида.

Энг муҳими, Давлат солиқ қўмитасида мурожаатларга нафақат тезкор жавоб берилади, балки кўп такрорланувчи саволларни таҳлил қилган ҳолда солиқ органларининг тегишли бизнес-жараёнлари такомиллаштириб борилиши йўлга қўйилган.

Мен бугун ишонч билан айта оламанки, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ҳар бир мурожаат, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг замирида инсон тақдири ётишини ҳис эта олади.

Давлат солиқ қўмитаси жамоаси ижро этувчи орган сифатида топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши муҳимлигини тўлиқ ҳис этган ҳолда мазкур йўналишда мустаҳкам ижро интизомини жорий қилиш борасида мунтазам иш олиб боради. 

Шерзод Кудбиев,

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси. 

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2023-yil davomida Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring