Центральный аппарат
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Налоговое управление
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида “Камерал назорат” тадбирлари солиқ назорати шакли эмас, балки солиқ текширувларининг тури сифатида қабул қилинди.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Камерал солиқ текширувини ўтказиш” тўғрисидаги Низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Камерал солиқ текширувининг мақсади: солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида аниқланган тафовутларнинг солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда бартараф этилишини таъминлашдан иборат.
Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ (молиявий) ҳисоботларини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органининг буйруғи асосида ўтказилади.
Агар солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви ўтказилмайди. Солиқ мониторинги муддатидан олдин тугатилган тақдирда эса, камерал солиқ текшируви белгиланган тартибда ўтказилиши мумкин.
Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) сўровнома орқали:
- бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бошқа ҳужжатлардан иборат ҳисоб ҳужжатларни;
- тақдим этилган солиқ ҳисоботларига доир тушунтиришларни;
- ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни;
- солиқ ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ бошқа ахборотларни;
- солиқ ва йиғимларни тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотларни талаб қилиб олишга ҳақли.
Солиқ органининг сўровномасига жавобан талаб этилган ҳужжатлар ва (ёки) тушунтиришлар солиқ тўловчи томонидан сўровнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим тақдим этилиши лозим бўлади.
Ўтказилган камерал солиқ текширувида аниқланган тафовутлар ва (ёки) хатоларни мустақил равишда бартараф этилиши юзасидан солиқ органи томонидан солиқ тўловчига талабнома юборилади.
Талабномада камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган тафовутлар ҳамда уларнинг асослари қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчига аниқ ва тушунарли тарзда акс эттириб берилади.
Талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади.
Хотите первым получать самые важные новости? Подпишитесь на уведомления!