1. Алкогол ва тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти билан фақат юридик шахслар шуғулланади.
2. Мазкур фаолият билан шуғулланиш якка тартибдаги тадбиркорларга таъқиқланган.
Алкогол ва тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун белгиланган талаблар
1. Алкогол ва тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш НКМ ва ҳисоб-китоб терминалидан мажбурий тартибда фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
2. Алкогол маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун ҳокимликлар ҳузуридаги Махсус комиссиядан рухсатнома олиш талаб қилинади.
3. Рухсатнома олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (223 000 сўм) камида 100 баравари ва қишлоқ жойларда ҳамда узоқ тоғли жойларда 50 баравари миқдорида устав фонди киритилиши шарт.
4. Алкогол маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш шаҳарларда камида 25 кв.метрли, қишлоқ жойларда камида 15 кв.метрли савдо зали, узоқ тоғли жойларда алоҳида савдо бўлими мавжуд бўлган турғун савдо шохобчаларида амалга оширилади.
5. Алкогол ва тамаки маҳсулотларини*:
- 20 ёшга тўлмаган шахсларга;
- яроқлилик муддати ўтиб кетган ҳолда;
- акциз маркалари билан маркаланмаган ҳолда (пиводан ташқари) ёки қалбаки акциз маркалари билан;
- алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган хона ва жойларда;
- таълим, спорт ва диний муассасалардан камида 500 метр радиусда жойлашган савдо корхоналарида;
- тамаки маҳсулотларини доналаб (қутисиз, ўрамсиз);
- алкогол маҳсулотлари белгиланган энг паст чакана нархлардан (1 литри учун: вино 9 600 сўм, коньяк 34 600 сўм, ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари 23 200 сўм) паст нархда сотиш таъқиқланади.
6. Алкогол маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ҳар ойда:
- Тошкент шаҳрида 1 216 400 сўм;
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 1 013 700 сўм;
- бошқа шаҳарларда 810 900 сўм;
- бошқа аҳоли пунктларида 608 200 сўм йиғим тўланади.
7. Мазкур йиғим бўйича ҳисобот солиқ органларига ҳар йили 15 январгача (йил давомида рухсатнома олган юридик шахслар томонидан 10 кундан кечиктирмасдан) тақдим этилади.
* Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори