Ушбу мавзу юзасидан солиқ тўловчилар йўллаётган
саволларга жавобларни тақдим этамиз.
1. Маҳаллий кенгашларга юридик шахсларнинг қайси
турдаги солиқларини тўлаш муддатини узайтиришга рухсат берилди?
- Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи, ягона ер солиғини
тўлаш муддатини уларнинг молиявий ҳолати солиқ қарздорлигини белгиланган
муддатда тўлашга имкони бўлмаса, узайтиришга рухсат берилди.
Бундай тартиб
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи
ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 951-сонли қарорида белгилаб қўйилди.
Солиқларни
тўлаш муддатини узайтириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг тегишли қарорлари
асосида амалга оширилади.
2. Тўлаш муддати қайси асосларга кўра узайтирилиши
мумкин?
- Низомга
асосан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи, ягона ер
солиғини тўлаш муддати қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда узайтирилади:
агар
солиқлар, пенялар ва жарималар бўйича қарздорликнинг бир марталик тўлови солиқ
тўловчини ночорликка (банкротликка) олиб келса;
солиқ
тўловчининг ишлаб чиқариш ва (ёки) товарлар ва хизматлар реализацияси мавсумий
хусусиятга эга бўлса;
солиқ
тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки енгиб бўлмайдиган кучларнинг
бошқа ҳолатлари натижасида зарар етказилган тақдирда.
3. Қанча муддат ва суммага узайтиришга рухсат
берилади?
- Солиқ
тўлашнинг муддати 1 ойдан 24 ойгачани ташкил этади.
Солиқ
қарздорлигининг бутун суммасига ёки унинг бир қисмига ёки келгусида юзага
келадиган солиқ қарздорлигига нисбатан узайтириш мумкин.
Низомда назарда тутилган бир солиқ ёки солиқларнинг бир неча тури бўйича узайтирилиши мумкин.
Солиқлар
бўйича пеня ҳисоблаш тегишли солиқлар бўйича муддатнинг узайтирилиши амал қилиш
даври бошланган кунидан тўхтатилади.
Тўлаш
муддатини узайтиришдан фойдаланганлик учун фоизлар уларга нисбатан муддат
узайтирилган солиқлар бўйича қарздорлик суммаси тўланадиган кунда бир вақтда
тўланади.
Тўлаш
муддатини узайтиришдан фойдаланганлик учун фоизларни ҳисоблаб чиқариш пеняни
ҳисоблаш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади ва солиқ тўловчининг
шахсий карточкасида кечиктирилган солиқлар учун ҳисобланган фоизлар сифатида
акс эттирилади.
Солиқларни
тўлаш муддатини узайтириш солиқ тўловчига унинг соф активлари қийматидан
ошмайдиган суммага берилади.