Давлат солиқ қўмитаси буйруғи билан Иминджанов Умид Бахрамович Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Умид Иминджанов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Тошкент Давлат аграр университетини тамомлаган.
У.Иминджанов янги лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
У солиқ органларидаги профессионал фаолиятини 2011 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мониторинги шўъбаси инспектори лавозимидан бошлаган.
Умид Иминджанов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
Давлат солиқ қўмитаси буйруғи билан Маликов Абдумухтор Абдугафурович Тошкент шаҳри Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Абдумухтор Маликов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент молия институтини Кўчмас мулк бозори, баҳолаш ва риэлторлик иши, молия мутахассислиги бўйича тамомлаган. (2007 йил бакалавр, 2009 йил магистр)
А.Маликов янги лавозимга тайинлангунга қадар Яшнобод тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Абдумухтор Маликов фаолиятини 2007 йилда Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармаси молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи инспектори лавозимидан бошлаган.
Давлат солиқ қўмитаси буйруғи билан Хатамов Улуғбек Актамович Тошкент шаҳри Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Улуғбек Хатамов 1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1998 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У.Хатамов Тошкент вилояти Тошкент тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
У солиқ органларидаги фаолиятини 1998 йилда Тошкент шаҳри Олмазор тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳисоб-китоб, таҳлил ва солиқ статистикаси бўлими давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.
Улуғбек Хатамов солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.