Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот хати

27/01/2022

Давлат идоралари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан учрашувларда профессионал ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан сўров ва таклифлар келиб тушаётганлиги муносабати билан, шунингдек уларнинг кўтарилаётган масалалар бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш ва солиқ маъмуриятчилигига оид дастурий маҳсулотларни янада такомиллаштиришга жалб этиш мақсадида, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

I. Янги автоматлаштирилган ахборот тизимларини қўллаш бўйича.

1. «E-aktiv» дастурий маҳсулоти.

а) Тадбиркорлик субъектларини дастурни қўллашга жалб қилиш 2022 йилда босқичма-босқич амалга оширилади. Бунда, 2022 йил

1 апрелдан «E-aktiv» дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарларга татбиқ қилинади (цемент, шиша, ёғоч ва паxта).

Дастурни тажрибадаги 4 тоифа товарлар бўйича қўллаш натижаларидан келиб чиқиб, товарлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан босқичма-босқич кенгайтирилади.

Бунда, дастурни барча тоифадаги товарларга жорий этишни 2023 йил IV чоракда якунлаш режалаштирилмоқда.

б) 2022 йил якунига қадар солиқ тўловчиларнинг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда товар ва хизматларнинг каталогини тўлиқ шакллантириш, содда ҳамда фойдаланиш учун қулай шаклда уларнинг базавий шартли бирликларини аниқлаш мақсадида тармоқлар бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

«E-aktiv» дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик (тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно) ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат индентификация кодларини кўрсатганлиги учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмайди.

2. ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими бўйича.

а) аввал тақдим этилган уч ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

– раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТ да тасдиқланмаганлиги (омил #1);

– ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);

– солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);

– охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (омил #14);

– ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15).

Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди;

б) солиқ тўловчиларининг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларга уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

II. Мол-мулк солиғи.

Солиқ кодексига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

1. Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.

2. Молия вазирлигида Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги вакиллари иштирокида баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари билан учрашув ўтказилиб, баҳоловчилар мустақил баҳолаш ўтказилиши юзасидан солиқ тўловчилар томонидан кўтарилаёган масалаларни маълум қилдилар. Учрашув якунлари бўйича қуйидаги қўшимча қарорлар қабул қилинди:

а) солиқ тўловчи томонидан 2020-2021 йилларда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базасини аниқлаш учун қабул қилинади.

Бунда, солиқ тўловчиларига ягона мол-мулк мажмуининг бир қисми ҳисобланган алоҳида (мустақил) турувчи бино ёки иншоотларни баҳолаш ҳуқуқи берилган;

Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчиларига агар объектнинг

1 кв. метри қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчига кўчмас мулк объектлари қийматини баҳолашни ўтказиш учун мустақил баҳоловчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилган. Бундай ҳолларда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

б) сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.

Баҳоловчилар билан ҳамкорликда иш олиб бориш жараёнида энг кам қиймат татбиқ қилинмайдиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати тўлдирилади.

III. Бизнес-ҳамжамият билан мулоқот

Бизнес-ҳамжамият билан мулоқотни давом эттириш борасида қабул қилинган чоралар ва янги дастурий маҳсулотлар бўйича Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан профессионал ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилади, шунингдек тадбиркорларнинг таклиф ва саволлари, шу жумладан солиқ органларига телеграм каналлари орқали келиб тушаётган таклифлари муҳокама қилиб борилади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоат кенгаши ишни янада фаол давом эттиради, унда кўриб чиқилаётган масалалар, шунингдек уларнинг натижалари оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказиб борилади.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан Савдо-саноат палатаси, Солиқ маслаҳатчилари палатаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси аъзолари билан мунтазам учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур учрашувларнинг мақсади бизнес, профессионал ҳамжамият ва экспертлар билан уларни солиқ қонунчилиги соҳасида қизиқтираётган саволлар бўйича очиқ ҳамкорлик ва мулоқот қилиш ҳисобланади.

Солиқ тўловчилар buxgalter.uz сайти орқали ҳам ўз таклиф ва саволларини тақдим этиб боришлари мумкин, улар умумлаштирилгандан сўнг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Конструктив мулоқотнинг йўлга қўйилиши батафсил тушунтиришни талаб этувчи саволларни аниқлаш, шунингдек солиқ қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга имкон беради.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлардаги расмий телеграм канал саҳифаларида солиқ қонунчилигидаги янгиликларни ёритиш, шунингдек солиқ тўловчиларида амалиётда юзага келадиган долзарб масалаларни тушунтириш бўйича ишлар давом эттирилади.

Очиқ мулоқотга бошқа манфаатдор шахслар ҳам таклиф этилади.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг