Жорий йил 29 июнь куни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ўқитиш бўйича II онлайн ўқув платформаси ишга туширилади.
Учта ўқув модулини ўз ичига олган “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” ўқув курсларнинг биринчи босқичи 2021 йил июндан ноябргача масофавий тарзда ўтказилади:
Онлайн-платформадан қуйидаги шахслар фойдаланиши мумкин:
- «МҲХС асослари» курсини муваффақиятли тугатган шахслар(ifrs.academy ва profimsfo.uz);
- молиявий ҳисоб соҳасида халқаро тан олинган сертификатлар, аудитор, ички аудитор, солиқ маслаҳатчиси сертификатлари, «МҲХС асослари» курси бўйича олинган сертификатларга эга шахслар.
Ўқув машғулотларини муваффақиятли тугатган тингловчилар молиявий ҳисоб ва МҲХСга доир қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлади:
– корхона молиявий ҳисоботини тузишда ҳисоб юритишнинг асосий халқаро тамойилларини амалда қўллаш;
– ҳисоботларнинг мунозарали масалаларини ҳал қилишда профессионал ёндашиш кўникмаларини эгаллаш;
– «Молиявий ҳисобот» ва Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш бўйича «Молия ва бизнесни бошқариш» (АССА) дипломи учун имтиҳонларга пухта тайёргарлик.
“МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” бепул онлайн ўқув платформаси тингловчилар учун барча ўқув материаллари ва видео ўқув қўлланмаларидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда 2025 йил декабргача фаолият юритади.
“МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” бепул онлайн-курсга ушбу ҳавола орқали ёзилиш мумкин.