2024 йилнинг январь-апрель ойлари давомида жами 18 678 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 619 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари, 119 таси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали, 462 таси Бош прокуратура “Ишонч телефони”, 1 466 таси қўмита “Ишонч телефони” орқали ва 16 012 таси бевосита келиб тушган.
Тушган мурожаатларнинг 3 171 таси қаноатлантирилган, 13 062 таси ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ҳал этилган, 22 таси қонун талабларига мувофиқ бўлмаганлиги учун кўрмасдан қолдирилган, 86 тасида келтирилган ҳолатлар ўрганиш жараёнида ўз тасдиғини топмаган, 102 таси тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идораларга юборилган бўлса, ҳисобот даврида 2 235 таси кўриб чиқиш жараёни (назорат)да бўлган.
Ташкилий ишлар ва назорат бошқармаси