Сурхондарё
вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан Шўрчи
туманидаги “SHURCHI SHAKARKO'L” МЧЖга
қарашли автотураргоҳда
ўтказилган назорат тадбирида 1151,0 минг сўм нақд пул назорат касса машинасидан
ўтказилмаганлиги аниқланди.
Ҳудди шу ҳолат Денов
туманида ҳам кузатилди. Якка тартибдаги тадбиркор
Мадаминова Нилуфар 808,0 минг сўм нақд пул маблағини назорат касса
машинаси хотирасидан ўтказмай, шохобча ғазнасида
сақлаётганлиги маълум бўлди.
Берилаётган енгилликлар,
яратилаётган шарт-шароитларга қарамай айрим тадбиркорлар орасида шу каби қонунбузилиш
ҳолатлари кузатилмоқда.
Вилоят
давлат солиқ органлари томонидан айнан бу йўналишда тадбиркорлар билан профилактик суҳбатлар
ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш керакки, савдо
қоидаларини қўпол равишда бузишга уринадиган айрим тадбиркорлар бундай қинғир
ишлари билан халқимиз фаровонлиги ва давлатимиз иқтисодиёти равнақига тўсқинлик
қилаётганликларини унутмасликлари керак.
Энг муҳими, улар савдо қоидаларини
бузмаслиги учун аввало, истеъмолчилар ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билишлари,
савдо харидлари учун назорат-касса машинаси чекини талаб қилишлари лозим.
Агар назорат-касса машинаси чекини
беришдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳолатлар юз берганда, вилоят давлат солиқ бошқармасининг
“ишонч” телефонига 76 223-29-64 рақами орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Сурхондарё
вилояти ДСБ Матбуот хизмати