Жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинди. Давлат солиқ хизмати тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда ушбу ҳолатда омма ўртасида юзага келиши мумкин бўлган саросима натижасида озиқ-овқат ва шахсий гигиеник маҳсулотлар нархларининг асоссиз оширилишига қарши курашишни зиммасига олди.
Вазиятни назорат қилиш, фуқаролардан келаётган мурожаатларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг 24 соат мобайнида фаолият олиб бораётган «Ишонч телефони» – (71)244-98-98) ва Call-маркази (1198) операторлари сони оширилди.
Улар орқали келиб тушаётган мурожаат ва шикоятлар тезда назоратга олиниб, аниқланган ҳолатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиши таъминланмоқда.
Ишонч телефони: мурожаатлар камаймоқда.
Таъкидлаш жоизки, мурожаатлар асосида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ва профилактика тадбирлари натижасида бозорлар ва савдо марказларида нарх-наво назорати қатъий таъминланиб, мурожаатлар сони камайиб бормоқда.
Жумладан 17 март куни ДСҚ ишонч телефонига 1112 та мурожаат келиб тушган бўлса, 18 март куни 480 тани ташкил этди.
17 март куни ишонч телефонига энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри Самарқанд ва Тошкент вилоятлари аҳолисидан келиб тушди.
18 март куни эса Тошкент вилоятидан 107 та мурожаат келиб тушди. Бу ўша кун учун энг йирик натижа бўлди. Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятидан ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ мурожаатлар бўлди.
Энг кўп мурожаатлар учлиги:
17 март
Тошкент шаҳри – 199;
Самарқанд вилояти – 164;
Тошкент вилояти – 148.
18 март
Тошкент вилояти – 107;
Қашқадарё вилояти – 58
Тошкент шаҳри – 53;
17 март куни энг кам мурожаат қилган ҳудуд бу Қорақалпоғистон Республикаси бўлди. Шунингдек, Хоразм ва Сирдарёдан ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан камроқ мурожаатлар бўлди. 18 матр куни энг кам мурожаат Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистондан бўлди.
Энг кам мурожаатлар учлиги:
17 март
Қорақалпоғистон Республикаси – 11;
Хоразм вилояти – 22;
Сирдарё вилояти – 30.
18 март
Бухоро – 6;
Хоразм вилояти – 8;
Қорақалпоғистон Республикаси – 8;
Call-марказда ҳам пасайиш
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилаётган тадбирлар самараси Call-марказга бўлаётган мурожаатлар сонининг кундан-кун камайиб бораётганида ҳам намоён бўлмоқда.
Мисол учун 17 март куни ДСҚ Call-марказига жами 594 маротаба мурожаат қилинган бўлса, 18 март куни уларнинг сони 273 та бўлди.
17 март куни энг кўп мурожаат Тошкент шаҳридан келиб тушди. Наманган ва Қашқадарё аҳолиси ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ мурожаат қилган. 18 март куни Call-марказга келаётган мурожаатлар сони кескин камайди. Шу куни энг кўп мурожаат Тошкент шаҳридан келган бўлиб, 49 тани ташкил этди.
Энг кўп мурожаатлар учлиги:
17 март
Тошкент шаҳри – 101;
Наманган вилояти – 77;
Қашқадарё – 72.
18 март
Тошкент шаҳри – 49;
Тошкент вилояти – 39;
Қашқадарё вилояти – 28.
17 март куни энг кам мурожаат қилган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Хоразм вилоятлари бўлди. 18 март куни улар сафига Навоий ва Сирдарё вилоятлари қўшилди.
Энг кам мурожаатлар учлиги:
17 март
Қорақалпоғистон Республикаси – 8;
Жиззах вилояти – 11;
Хоразм – 22.
18 март
Қорақалпоғистон Республикаси – 4;
Навоий вилояти – 9;
Сирдарё вилояти – 11.
ДСҚ Матбуот хизмати