Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 29 июлдаги “Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорини аҳамияти ва долзарблигини йўқотганлиги сабабли ўз кучини йўқотган деб топиш мақсадга мувофиқ. https://regulation.gov.uz/uz/document/23268
Мазкур ҳужжатларда белгиланган нормалар янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритилган
– “Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларни ҳисоблаш тартиби”(5-модда);
– “Солиқ ҳисоботини тузиш”( 81-модда);
– “Солиқ ҳисоботини тақдим этиш”( 82-модда);
– “Солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш”( 83-модда);
– “Солиқ ҳисоботини сақлаш муддати”( 84-модда);
Лойиҳа икки тилда жойлаштирилган. Жорий йил 29 октябргача изоҳ қолдириш, муносабат билдириш ва таклиф бериш мумкин.
ДСҚ Матбуот хизмати