Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
2022 йилгача барча тадбиркорлик субъектлари босқичма-босқич онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтказилади. Ахборот технологияларининг жорий этилиши муҳим жараён шу боис, бу босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнларга ҳамоҳанг тарзда аҳоли билан онлайн ҳисоб-китобларни амалга оширадиган қурилмалар сони ҳам кўпайиб бормоқда.
Онлайн НКМ ва виртуал кассалар қисқа вақтда имкон қадар кўпроқ мижозларга хизмат кўрсатиш зарур бўлган савдо ва хизматлар кўрсатиш шохобчалари учун беминнат дастиёр. Aйни пайтда мамлакат миқёсида турли хил ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарга 71 500 дан ортиқ онлайн касса техникалари ўрнатилди. Шунингдек, янгидан янги қурилмалар пайдо бўлмоқдаки, – бу хўжалик юритувчи субъектларнинг эҳтиёжлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда танлов имконини оширяпти.
Муҳим: онлайн назарат-касса машинаси ёки виртуал касса танлашда, таклиф этилаётган қурилма ёки дастурий маҳсулотларнинг Давлат реестрига киритилганлигига эътибор беринг.
Онлайн назорат-касса техникаларининг тўлиқ жадвали фискал маълумотлар опертори сайти – ofd.uz да мавжуд:
Онлайн-НКМ Давлат реестри https://soliq.uz/page/davlat-reestri
Виртуал касса Давлат реестри https://soliq.uz/page/virtual-kassa-reestri
Рўйхатда мавжуд бўлмаган қурилмалардан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга рухсат этилмайди.
2020 йил 13 ноябрь ҳолатига Онлайн НКМ реестри жадвалида яна иккита қурилмага кўпайиб (“Urovo i9100” ва “MЕRKURIY-115F-UZ”), жами сони 10 тага етди.
Шунингдек, виртуал кассалар рўйхати ҳам “PILL” дастурий маҳсулоти билан янгиланди ва улар сони 9 та бўлди.
Қурилмалар техник хусусиятлари ва параметрлари билан бир биридан фарқ қилади: симсиз тармоқларга мослашувчанлиги, чекларни шакллантириш босқичлари, энергиятежамкорлиги ва бошқалар. Ҳар бир қурилманинг функция ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни таққослама жадвалдан билиб олиш мумкин. Ҳеч ким маълум бир турдаги қурилмани мажбуран жорий этишга ҳақли эмас: танлов ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг мустақил қарорига боғлиқ.
Қурилмалари истеъмолчилар томонидан кўпроқ танланган бешта ишлаб чиқарувчи:
– “SPECIAL TEXNO SOFTMY AIR GROUP IT SERVICE” МЧЖ (UZKASSA N5)
– “ARCA GROUP” МЧЖ (PAX A 930)
– “ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР” илмий-ахборот маркази ДУК (VIRTUAL KASSA V2.02)
– “ГАРОВ ТАРАҚҚИЁТ НКМ” МЧЖ (SIMURG 001)
– “SMART ONE CLUB” МЧЖ (UZ SMART BANK)
– “Onlinekassa” МЧЖ
2021 йил 1 январга қадар онлайн НКМ ва виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари уни харид қилиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар суммасини кейинги солиқ тўлови ҳисобидан камайтириш ҳуқуқига эга. Бунда камайтириш миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаслиги керак.
ДСҚ Матбуот хизмати
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!