Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. ПҚ-204-сон, 03.06.2024 й.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Солиқ қўмитасига қуйидаги вазифалар белгилаб берилди:
а) Рақамли технологиялар вазирлиги, “Asl belgisi” ахборот тизими оператори билан биргаликда “Asl belgisi” ахборот тизими маълумотлари асосида рақамли маркировкаланган маҳсулотларни тизимга киритиш, уларнинг ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда таҳлил ва назорат қилиш имконини берувчи дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш.
Шунингдек, “Asl belgisi” ахборот тизимини қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш:
ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳисобини тўғри юритиш ҳамда маҳсулотлар ҳаракати занжирини ахборот тизимида тўлиқ ва ҳаққоний акс эттириш;
маҳсулотларнинг ҳисобини тўғри юритиш ҳамда маҳсулотлар ҳаракати занжирини ахборот тизимида тўлиқ ва ҳаққоний акс эттириш мақсадида рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг аниқ фаолият манзили, шу жумладан, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш манзиллари ҳисобини тўғри юритиш;
шубҳали ҳолатларни аниқлаш ва бундай маълумотларни солиқ, органларига автоматлаштирилган тарзда тақдим этиш;
6) Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда лицензия (рухсат этиш, хабарнома ҳужжати), рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалар мавжудлиги, “Asl belgisi” ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда рақамли маркировка кодлари тўғри акс эттирилишини ЭҲФда автоматик текшириш тизимини жорий этиш.
Маълумот учун: «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими. Тизимнинг асосий вазифалари қуйидагилар:
маҳсулот айланмаси юзасидан барча босқичларни рўйхатдан ўтказиш орқали идентификация воситалари ёрдамида маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар айланмаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш;
маълумотларни сақлаш, олиш, ўтказиш, тарқатиш, қайта ишлаш, нашр этиш, фойдаланиш ва «Asl belgisi» МАТ эгаси ёки у томонидан жалб қилинган шахснинг бошқа ҳаракатларига ҳамда мазкур маълумотларни ҳимоялаш режимига нисбатан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибда талаблар белгилаш орқали сақланадиган маълумотларнинг чекланганлигини таъминлаш.
Солиқ солиш методологияси бошқармаси