Онлайн НКМ ва виртуал кассалар тежамкорлик, самарадорлик бобида тадбиркорларнинг яқин ва ишончли кўмакчисига айланиб улгурди. Ҳозирда тадбиркорлик субъектларига 39 минг донадан зиёд онлайн назорат-касса техникаси ўрнатилган. Шу билан бирга, бозорда Давлат реестрига киритилган янги қурилмалар пайдо бўлмоқда. Улар инновациялар ва қулайликлар борасидаги имкониятларни тобора кенгайтириб бормоқда
Давлат реестрига онлайн назорат-касса машиналарининг учта янги модели қўшилди – “Cashbox”, “Uzkass-185”, “Fiskalbox”. Энди улар сони 8 та бўлди. Виртуал кассалар сонида ҳам ўсиш юз берди: “Set Retail-10”, “Artix”нинг Давлат реестрига киритилиши билан уларнинг сони ҳам 8 та етди.
Қайси онлайн-НКМ қандай имкониятларга эга? Қуйидаги таққослама жадвалдан шу ва бошқа саволларга жавоб топишингиз мумкин. Қай бир моделни танлаш эса ҳар бир тадбиркорлик субъектининг мустақил қарорига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз: онлайн НКМ ва виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари уни харид қилиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар суммасини кейинги солиқ тўлови ҳисобидан камайтириш ҳуқуқига эга. Бунда камайтириш миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаслиги керак. Мазкур имтиёз фақат 2021 йил 1 январгача амал қилади.
“Виртуал касса”нинг базавий қисми Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул тақдим этилади.
Давлат реестридан жой олган онлайн НКМларнинг тўлиқ рўйхати Давлат солиқ қўмитасининг soliq.uz расмий сайти ҳамда “Янги технологиялар” илмий-ахборот марказининг ofd.uz сайтида жойлаштирилган.
ДСҚ Матбуот хизмати