Ўзини ўзи банд қиладиганлар ва фриланcерларни қўллаб-қувватлаш доирасида Президент томонидан қабул қилинган ҳужжат бўйича фаолият турлари рўйхати кенгаймоқда. Аввал рўйхат 24 банддан иборат эди, янгиланганида эса 67 та хизмат (иш) мавжуд.
Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари
РЎЙХАТИ
1. Уйда репетиторлик қилиш – болалар ва катталар билан таълим фанлари бўйича якка тартибда ҳамда гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш;
2. Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар;
3. Беморлар ҳамда доимий равишда ўзгалар парваришига муҳтож кекса кишиларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар;
4. Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш;
5. Хоналарни тозалаш, жисмоний шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
6. Уйда жисмоний шахсларнинг мебелларини таъмирлаш ва йиғиш;
7. Жисмоний шахсларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари);
8. Жисмоний шахсларнинг сантехника ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш;
9. Жисмоний шахсларга квартира ичида (шахсий қурилиш ишларида — уй ичида) электр монтаж ишлари (электр хавфсизлиги бўйича рухсати бўлганда);
10. Деҳқон ва фуқароларнинг томорқа участкаларида ер чопиш ва рекультивация ишлари;
11. Фермер хўжаликлари эгалари буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари (қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари);
12. Фуқароларнинг дала-ҳовли ва томорқа участкалари ландшафтини барпо этиш ишлари;
13. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон ва томорқа участкалари эгаларига ёрдам бериш;
14. Чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш;
15. Жисмоний шахсларга компьютерларни таъмирлаш ва созлаш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш;
16. Буюртмачининг уйида бажариладиган маиший техникани ўрнатиш ва таъмирлаш;
17. Жисмоний шахсларнинг шахсий автомобилларини майда таъмирлаш, уларга аксессуарлар ва автосигнализация ўрнатиш, ғилофлар ва пол қопламаларини тикиш;
18. Жисмоний шахсларнинг автомобилларини ювиш, автомобиллар кузовларини силлиқлаш;
19. Механизация воситаларини қўлламай, уйда бажариладиган юк ортиш-юк тушириш ишлари;
20. Макулатура, пластик идиш, темир-терсак ва қўшимча хом ашё тўплаш
21. Халқ табобати (лицензияси бўлганда);
22. Хусусий шахсларга бош хизматкор ва консьерж хизматларини кўрсатиш;
23. Шахсий транспортдан фойдаланиб, жисмоний шахсларга товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно);
24. Бозорлар ва савдо комплексларида майда юкларни араваларда ташиш;
25. Илгари фойдаланилган товарларни сотиб олиш ва сотиш;
26. Велосипедларни таъмирлаш;
27. Ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар);
28. Рассомлик;
29. Металл таъмирлаш ишлари (уйда амалга ошириладиган маиший металл буюмларини таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларини оддий таъмирлаш);
30. Уйда попкорн, фрезерда музқаймоқ тайёрлаш ва сотиш;
31. Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш;
32. Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш;
33. Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр хизматлари;
34. Косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар;
35. Уйда кир ювиш ва дазмоллаш хизматлари;
36. Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни ва тўқимачилик галантереяси буюмларини таъмирлаш, аҳолининг якка тартибдаги буюртмаси бўйича тикув ва трикотаж буюмларини, бош кийимларини ва тўқимачилик галантереяси буюмларини тикиш;
37. Газламаларга нақшлар солиш (газламалар ва кийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга, шу жумладан трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш);
38. Аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича пойабзал тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш;
39. Якка тартибда дераза ва эшик пардаларини тикиш ва таъмирлаш, каштачилик;
40. Галантерея буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш;
41. Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
42. Калитлар тайёрлаш;
43. Ўлчов воситалари тайёрлаш ва ижарага бериш;
44. Гулчамбарлар (шу жумладан, мотам гулчамбарлари), сунъий гуллар, икебана, гул маржонларини тайёрлаш;
45. Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
46. Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш;
47. Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш;
48. Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш;
49. Видео ва фотосуратга олиш хизматлари;
50. Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш;
51. Миллий нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш;
52. Салатлар ва тузламаларни тайёрлаш ва сотиш, шунингдек, уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойларини ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш;
53. Уйда қуйиб сотиш учун салқин ичимликлар, айрон, гўжа ҳамда қурт тайёрлаш ва сотиш;
54. Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш;
55. Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар);
56. Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш (шу жумладан бонсай санъати);
57. Реклама буклетларини тарқатиш, уйда операторлар томонидан буюртмалар қабул қилиш;
58. Муқовалаш ишлари;
59. Намойишларда кийимлар моделини намойиш қилиш, расмли журналларда, реклама фильмлари ва видео клипларда суратга тушиш;
60. Экскурсияни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари;
61. Матнни яратиш ва ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, SEO-копирайтер, SEO-рерайтер, мусаҳҳиҳ, контент-менежер, муҳаррир, e-mail орқали хатларни жўнатиш бўйича мутахассис, спичрайтер, транскрибер ва бошқалар);
62. Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, архитектор, визуаллаштирувчи дизайнер, маълумот дизайнери, интерфейс дизайнери, техник дизайнер, моушн-дизайнер, баннер ясовчи, нашриёт дизайнери, флешер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор, бастакор, овоз режиссёри, аранжировкачи, сухандон, фото муҳаррир ва бошқалар);
63. Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, дастурий таъминотни синовчи мутахассис, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис);
64. Таржима қилиш хизматлари (бадиий адабиётни таржима қилиш, техник таржима, веб-сайтлар, фильмлар, компьютер ва мобил иловалар, тақдимотлар, видео, аудио ва рекламалар таржимаси);
65. Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарлар (ишлар, хизматлар)ни илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, линк-менежер, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси);
66. Кадрлар танлаш соҳасидаги фаолият (интернет-лойиҳалар билан ишловчи менежер, фрилансерлар гуруҳи раҳбари, HR-менежер, рекрутер, шахсий ассистент);
67. Онлайн консультация бериш (онлайн-консультант, онлайн-тренер, молиявий маслаҳатчи, вебинар олиб борувчи).
Изоҳ:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.