Марказий аппарат
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Солиқ бошқармаси
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида аҳоли ва бизнес учун жорий этилган чекловлар карантин зоналари талабларига мувофиқ давом этмоқда.
Хусусан, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларидаги бозор ва савдо нуқталарига асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилиши йўлга қўйилган. Бозорлардан узоқда ва алоҳида ҳудудларда яшовчи аҳоли учун мобиль савдо ярмаркалари доимий равишда ташкил этиб борилмоқда. Мазкур ярмаркаларда сотилаётган маҳсулотлар сифати ва нарх-навоси устидан назорат ўрнатилган.
Апрель-май ойлари давомида мамлакатимиз бўйлаб, жами 13 660 та (7 740 та кўчма ва 5 920 та муқим) асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил қилиниб, 62 100 тонна маҳсулотлар аҳолига арзон нархларда етказиб берилди.
Жумладан, жорий йил 14 май ҳолатига аҳоли томонидан 6,5 минг тонна гўшт, 11,7 минг тонна картошка, 6,8 минг тонна пиёз, 4,4 минг тонна сабзи, 2,6 минг тонна гуруч, 22,9 минг тонна ун ва 3,8 минг тонна ўсимлик ёғи ва бошқа зарур маҳсулотлар арзон нархларда харид қилинди.
Мазкур ярмаркаларда 7,1 мингта тадбиркорлик субъекти аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Улар 7 мингга яқин назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари билан жиҳозланган.
Кундалик мониторинглар давомида улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар, турли сабабларга кўра нақдсиз тўловларни амалга оширишнинг имкони йўқлиги аниқланмоқда.
Давлат солиқ хизмати органларига бу масала юзасидан аҳолидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатлар асосида, ярмаркаларга бириктирилган тадбиркорлик субектларининг тўлов терминаллари билан тўлиқ жиҳозланиши масаласи синчковлик билан ўрганилмоқда.
Ўрганишлар давомида 257 та ҳолатда керакли жиҳозлар ўрнатилмаганлиги, 118 та ҳолатда улардан фойдаланишда узилишлар бўлаётганлиги аниқланган. Натижада, қўшимча 74 та тўлов терминаллари ўрнатилди, яна 183 таси бўйича тижорат банкларига аризалар топширилди.
Мазкур муқим ва кўчма савдо ярмаркаларида санитария-эпидемиология меъёрларига тўлиқ амал қилиш ҳамда сифатли қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини нақд ва нақд пулсиз, арзон нархларда сотиш талаб қилинади.
ДСҚ Матбуот хизмати.
Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!